Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида фуқаро Г.Р. бошқарувида бўлган Isuzu, фуқаро К.Б. бошқарувидаги Lacetti ва фуқаро Д.С.га тегишли бўлган Lacetti автомобиллари холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада автомашиналар юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 1,02 миллиард сўмлик жами 13 турдаги парфюмерия ва тиббиёт анжомлари яширилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)