Бугун, 5 февраль куни, Юнусобод туманидаги иссиқлик магистрал тармоғида юзага келган носозлик бартараф этиш юзасидан махсус техника ва мутахассислар томонидан иш олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Шу сабабли Юнусобод тумани 2, 3, 4, 11, 13, 14, 17-мавзелари, Амир Темур ҳамда Шаҳристон кўчаларида истиқомат қилувчилар вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилади.
«Тошиссиққуввати» ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Изоҳ (0)