Денов туманида жорий йил 21 январь куни соат 18:00 да ички ишлар ходимлари томонидан одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тадбир давомида Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи, 27 ёшни қаршилаган Х.С. қарамоғидаги 2 ёш-у етти ойлик ўғлини туманнинг «Баҳористон» маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхоналарнинг бирида 5 миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Х.С.га нисбатан 2020 йил 3 февраль куни Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)