«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
The Sun нашрининг хабар қилишича, 28 ёшли футболчига «Ювентус»дан қизиқиш бор. Туринликлар клуби ван Дейк трансфери учун 150 миллион фунт (180 миллион евро) таклиф қилишга тайёр.
«Ювентус» раҳбарияти ван Дейк «Ливерпуль» билан Англия чемпионлигини қўлга киритадиган бўлса, янги чорловлар сари интилишидан умидвор.
2019 йилда ван Дейк «қизиллар» билан Европа Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионитида ғолиб чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)