UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 18 апрель куни Тони Фергюсонга қарши жанг қилиши керак. Аввалроқ Тонининг машғулотлар вақтида жароҳат олгани айтилганди. Ҳабиб ушбу воқеаларга муносабат билдирди.
«Фергюсон билан жанг яна бекор қилинадими? Вақт кўрсатади. Бу жуда ҳам тажовузкор спорт тури. Аммо ҳеч нарса бекор қилинмайди деб умид қиламан.
Тонига қарши жанг фаолиятимдаги энг муҳими ҳисобланади. У энг қийин рақибми? Бунга фақат жангдан сўнггина жавоб бера оламиз.
Фергюсондан кўра мен кўпроқ босимдаман. Тони ҳозир мен учун қоғозда бўлса ҳам энг қийин синов бўлиб турибди», — дейди Нурмагомедов.
Маълумот учун, Тони ва Ҳабиб ўртасидаги жанг тўрт марта бекор қилинган. Бешинчи бор ташкил этишга ҳаракат қилинаётган жанг расман UFC 249 мусобақаси доирасида 18 апрель куни Нью-Йоркда ўтиши белгиланган.
Изоҳ (0)