«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Херард Пике билан тортишиб қолди, дея хабар қилмоқда АС.
Таъкидланишича, жанжал «Барселона»нинг тонги машғулотида рўй берган. Уларнинг бири бошқасини ахлоқсизликда айблаган, бунинг натижасида Месси ва Пике баланд овозда тортишишни бошлаган. Кейинроқ ўйинчилар хотиржам тортган ва жанжал тўхтаган.
АСънинг ёзишича, Кике Сетьен «Барселона» бош мураббийига айланиши билан жамоа ички муҳитида кескинлик юзага келган.
«Барселона» 22 турда 46 очко тўплаган ҳолда Ла Лига мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Реал»дан икки очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)