Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Исроил Мадримовнинг (4-0, 4 КО) навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди.
Мадримов 29 февраль куни АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс кечасида Чарли Наваррога (29-9, 22 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг ўн раунддан иборат бўлади. Ушбу беллашув ғолиби WBA чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов сўнгги бор октябрь ойида мексикалик Алехандро Баррерани (29-6, 18 КО) техник нокаутга учратиб, WBA Intercontinental чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилганди.
Изоҳ (0)