2020 йилнинг 26 февралидан 8 мартигача Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича Осиё Чемпионати—2020 мусобақаси коронавирус сабаб бошқа муддатга қолдирилди.
Қатарда фаолият юритаётган Алишер Никимбаевнинг хабар қилишича, Осиё футбол конфедерацияси Хитойда тарқалган коронавирус эпидемияси сабаб, мазкур мусобақани номаълум муддатга қолдирган.
Литвада ўтадиган ЖЧ—2020 мусобақасига йўлланма тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайн, Хитой ва Индонезия билан бир гуруҳдан жой олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)