«Барселона» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жамоасининг 3 февраль тонгидаги машғулотларини эрта якунлади.
Ас нашрининг хабар қилишича, Дембеле «Барселона» машғулотлари пайтида сонида оғриқ сезган ва машғулотни эрта тарк этган. Усмон тикланиш жараёнининг ҳал қилувчи босқичида эди.
«Барселона» матбуот хизматининг маълум қилишича, Дембеле мушакларидаги чарчоқ туфайли оғриқ ҳис қилган ва футболчи тикланиш жараёнида давом этади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 27 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида «Боруссия Д»га қарши кечган ўйинда сон мушакларидан жароҳат олганди.
Жорий мавсум франциялик футболчи Ла Лигада бешта ўйин ўтказиб, битта голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)