Жорий йилнинг 26 январь куни соат 22:30 атрофида Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани «Қайроқи» маҳалласида яшовчи 29 ёшли Д.А. спиртли ичимлик таъсирида қўшниси 28 ёшли У.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.
У қўлидаги ёғоч бўлаги билан У.А.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, У.А.га оғир тан жароҳатлари етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Д.А. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)