• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль, сешанба куни, қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, мамлакатда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кластер усули йўлга қўйилди, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда. Республикада етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

    Давлат раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Унга мувофиқ, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда. 2019 йил 11 декабрда бу борада Президент қарори қабул қилиниб, барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилди. Ўтган қисқа вақтда ҳокимликлар томонидан 86 та шундай кластер ташкил этиш бўйича таклифлар шакллантирилди.

    Йиғилишда мазкур кластерларнинг режадаги қувватлари, инвестиция миқдори ва экспорт ҳажми бўйича маълумот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, кластерлар томонидан қайта ишлаш, сақлаш ва қуритиш бўйича 430 минг тонна қўшимча қувватларни ишга тушириш юзасидан 96 та лойиҳа режалаштирилган. Шунингдек, 6 минг гектарда интенсив боғ ва 8 минг гектарга яқин майдонда узумзор барпо қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жорий йилда 410 миллион долларлик маҳсулот экспорти мўлжалланган.

    Президент Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кластерлар фаолиятини ташкил қилиш, хорижий экспертлар хулосаси асосида экинларни самарали жойлаштириш, зарур уруғлик ва кўчатларни ҳозирдан тайёрлаш, Молия вазирлигига кластерларни айланма маблағлар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси кластерларга янги бозорлар топиш ва экспорт қилишда доимий равишда амалий ёрдам бериб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

    Йиғилишда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Давлат раҳбари бу ҳақда жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида айтган эди. «Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди», — деган эди Шавкат Мирзиёев.

    Таъкидланишича, бу соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш билан бирга ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўяди.

    Бугунгача мамлакатда 73 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилган, ўтган йилги пахта ҳосилининг 73 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келган. Ўртача ҳосилдорлик кластер бўлмаган ерларга нисбатан 4,1 центнерга юқори бўлиб, қўшимча 428 минг тонна пахта олинган.

    Йиғилишда кластерларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларни танлаш, фермерлар билан муносабатларини тўғри йўлга қўйишнинг очиқ-ошкора механизмларини жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.

    27 та кластерга пахта етиштириш учун уларнинг қувватига нисбатан кўп ер майдони ажратилгани, 500 минг тонна толани ишлаб чиқариш қувватига эга айрим кластерларга эса етарли миқдорда ер берилмагани кескин танқидга сабаб бўлди.

    Президент кластерларни танлашда чуқур қайта ишлаш даражаси ва инвестициялар ҳажми, фермерлар билан ҳисоб-китоб қилишда маблағнинг етарлилиги асосий мезонлар бўлиши зарурлигини таъкидлади.

    Кластер ташкил этилмаган пахта майдонларида фермерлар иштирокида кооперациялар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди. Бунда ўша ҳудудлардаги пахта тозалаш заводлари фермерларга кооперация ташкил этиш учун берилади, қўшилган қийматдан тушган даромад кооперация аъзолари — фермерлар ўртасида тақсимланади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига кластерлар ва фермерларнинг мажбуриятларини аниқ белгилаб, уларнинг фаолиятини тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Пахта етиштиришни молиялаштиришнинг амалдаги тизими кластерлар билан ишлашга мослашмагани кўрсатиб ўтилди. Шу боис кластерлар ва фермерларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

    Пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш, экинларни мажбурий жойлаштириш тартибидан 2023 йилгача босқичма-босқич воз кечиш бўйича жорий ва келгуси йилда амалга ошириладиган тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

    04.02.2020, 21:37   Изоҳ (0)   26549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ вакили: Қисқа вақт ичида табибларга лицензия бериш йўлга қўйилади

    04.02.2020, 21:06

    Қашқадарёда 2019 йил давомида 261 нафар аёл жиноятга қўл урган

    04.02.2020, 20:20

    Тошкент метросининг Дўстлик–Қўйлиқ участкасида 6 та бекат қуриб битказилди (фото)

    04.02.2020, 19:51

    «Ўзгидромет» 5 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    04.02.2020, 18:55

    Янгийўлда 22 ёшли аёл ва унинг 2 ёшли фарзанди ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди

    04.02.2020, 18:42

    Ўзбекистонда меҳнатга мажбурлаганлик учун жазо кучайтирилди

    04.02.2020, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank халқаро Топ Эмплоер сертификатини олди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Она тилимизда ўқиш: Yandex Bookсъда энди ўзбек нашриётининг китоблари мавжуд


    Циркэчи: тарих, анъана ва Истанбул шукуҳи


    Ўзбекистон бўйлаб қулай авиақатновлар учун Silk Avia’ни танланг


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Сиёсий қочқин, партия раиси, ОТМ ректори, банкир: президентликка даъво қилган номзодлар нима билан банд?

    1 феврал, 12:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.