• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ вакили: Қисқа вақт ичида табибларга лицензия бериш йўлга қўйилади

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсга ишлаш учун рухсат бериш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов Табобат академиясининг 2019 йилдаги конференциясида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Табобат академияси ҳамкорлигида табиблар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган конференция ўтказилди.

    Конференцияда маъруза қилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқуловнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқ табобатини тартибга солиш бўйича алоҳида қарорида табиблик фаолиятини тартибга солиш бўйича кўрсатмалар берилган.

    Фарҳод Раҳимқулов

    Фарҳод Раҳимқулов
    Фото: «Дарё»
    Қарорда биринчи навбатда халқ табобати вакилларининг ишлашини тартибга солиш учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўрсатилган. Чунки шу кунгача халқ табобати билан шуғулланадиган шахслар, яъни табибларнинг фаолиятини тартибга соладиган бирорта норматив ҳужжат йўқ эди. Шунингдек, қарорда халқ табобати билан шуғулланувчилар фаолиятини тартибга солишга доир бир нечта норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган. Яъни табиб иш олиб борадиган хонадан тортиб, уларнинг малакасигача бўлган жараён ҳам тартибга солинади. Шу билан бирга, улар фойдаланадиган асбоб-ускуналарни ишлатишга рухсат бериш тартиби ишлаб чиқилади.

    Президент қарорида тиббий маълумотга эга бўлмаган табибларга ишлашга рухсат берувчи — лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Бугунги кунда кимлардир халқ табобати билан фаолият юритадими, деган савол туғилса, ҳа, юритади. Бизда давлат тиббиёт ташкилотларида халқ табобати усуллари қўлланилади. Шунингдек, 500 дан ортиқ хусусий тиббиёт муассасалари ҳам шу фаолият билан шуғулланади. Лекин тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар билан боғлиқ масала асосий муаммо ҳисобланар эди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсга ишлаш учун рухсат бериш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳужжатни ишлаб чиқиш осон бўлмади. Сабаби «Қандай қилиб тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсга соғлиғимизни ишониб топширамиз, ахир буни бугунги ривожланган замонда ҳазм қилиш қийин» каби танқидий саволлар ҳам ўртага ташланди. Қарши бўлганлар ҳам, қўллаб-қувватлаганлар ҳам бўлди. Таклифларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда бир тўхтамга келиниб, норматив ҳужжат ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори даражасида ишлаб чиқилган низомда табобат билан шуғулланувчи шахсларга қай тартибда рухсат бериш шартлари назарда тутилган. Ҳозирда ушбу ҳужжат Адлия вазирлигига киритилиш арафасида турибди.

    Айтиб ўтиш жоизки, оддий инфекция билан ишлаш талабини бажара олмаган табиб юқумли касалликнинг тарқалишига сабаб бўлади. Табибнинг олдига хизмати арзонлиги учун одам кўп келиши мумкин ёки халқимиз табибга ишонувчан. Табибларга ишлаш учун қонуний рухсат берадиган бўлсак, табиблар биринчи навбатда юқумли, оғир ёки хуруж қилиб турган касалликларни вақти келганда замонавий тиббиёт орқали даволашни тавсия этишлари керак. Шунинг учун ҳам табибларга қўйиладиган талаблар бор. Назаримда, қисқа вақт ичида тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларга лицензия бериш тартиби йўлга қўйилади.

    Шуни унутмаслик керакки, табиб билан замонавий тиббиёт ходимларининг жавобгарлик даражаси тенг. Яъни тиббиёт ходими қандай тартибда жавобгар бўлса, табиблар ҳам шундай масъул бўлади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигида махсус комиссия ташкил қилинади. Комиссия табибларни маълум босқичларда ўрганиб, текшириб кўради. Шундан сўнг уларга тиббиётдан қай даражада маълумотга эга эканлиги ҳақида хулоса берилади. Шундан кейин табиблар умумий тартибда —хусусий тиббиёт муассасалари каби фаолият учун лицензия олишга мурожаат қилади.

    Фарҳод Раҳимқулов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш ва аккредитация бошқармаси бошлиғи

    Иброҳимжон Асқаров

    Иброҳимжон Асқаров
    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Табобат академияси раиси, профессор Иброҳимжон Асқаровнинг айтишича, академия қошида табибларни қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган.

    «Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда алоҳида дастурлар ишлаб чиқдик. Табиблар орасидан ҳақиқийларини саралаб олган ҳолда уларни қайта ўқитиб, бугунги кун талабларига мослаштирамиз. Ана ундан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлигида тузилган махсус комиссия орқали лицензия бериш масалаларини режалаштирганмиз.

    Табиблар ўз фаолиятида фойдаланиши учун «Табобат қомуси» номли фундаментал китобни яратдик. Китобда қайд этилган Ўзбекистонда ўсадиган ўсимликлар ёрдамида янги дорилар яратиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Бу дори воситалари экологик тоза, организм учун зарарсиз ва бу дори воситаларидан фойдаланиш иқтисодий самарадор ҳамда сифатли эканлиги билан ажралиб туради. Биз табибларимизни мана шу йўналишда қайта тайёрлашга бел боғлаганмиз».

    Иброҳимжон Асқаров, Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар табобат академияси раиси, профессор

    Конференция ишида олимлар ва табиблар мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларини ҳал қилишга доир таклифлар билан чиқди. Жумладан, иштирокчилар томонидан табиблар малакасини жаҳон талабларига мос равишда ошириб бориш ўртага ташланди. Бунга жавобан Табобат академияси раиси Иброҳимжон Асқаров бир гуруҳ табибларнинг Бирлашган Араб Амирликларига малака ошириш учун юборилишини маълум қилди.

    Маълумот учун, ҳозирги кунда академиянинг 300 нафар аъзоси бор. Уларнинг 40 фоизини врачлар — фан докторлари, профессорлар ва тажрибали табиблар ташкил этади.

    Мавзуга доир:

    • Япония медицина ассоциацияси раиси: Табобат билан шуғулланувчиларга яна-да кўпроқ эркинлик бериш керак
    • Табобат академияси калтакланаётган шифокорларни ҳимоя қилишда давлат органларига кўмаклашади
    • Табобат академияси раиси: Табиб шифокорни, шифокор эса табибни тан олиши керак

    04.02.2020, 21:06   Изоҳ (0)   33185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 2019 йил давомида 261 нафар аёл жиноятга қўл урган

    04.02.2020, 20:20

    Тошкент метросининг Дўстлик–Қўйлиқ участкасида 6 та бекат қуриб битказилди (фото)

    04.02.2020, 19:51

    «Ўзгидромет» 5 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    04.02.2020, 18:55

    Янгийўлда 22 ёшли аёл ва унинг 2 ёшли фарзанди ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди

    04.02.2020, 18:42

    Ўзбекистонда меҳнатга мажбурлаганлик учун жазо кучайтирилди

    04.02.2020, 18:29

    Россияда касалхонага ётқизилган уч нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланмади

    04.02.2020, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.