АҚШда бўлиб ўтган бокс кечасида (31 январь, жума куни) иккинчи ярим енгил вазн (-55, 34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарларини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга 3 февраль, душанба куни қайтиб келди.
Спортчини кутиб олиш маросимида Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, шунингдек, боксчининг яқинлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.
Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида спортчини тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этди. Тадбирда Аҳмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, бундан ташқари Президент совғаси сифатида Chevrolet Tracker автомобили ва пойтахтдан 3 хонали уй калити топширилди.
Муроджон уй калитини онасига, машинаники эса дадасига совға қилди.
Изоҳ (0)