Шифокорлар Ростов-Дондаги хитойлик талабадан коронавирус аниқланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда шаҳар администрация вакилига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ мессенжерларда хитойлик талаба тез ёрдам машинасида олиб кетилгани ва шифокорлар унга коронавирус ташхисини қўйгани ҳақида ёзувлар тарқалганди.
«Ростовга Хитойдан келган талабанинг тана ҳарорати кўтарилиб кетган. У зудлик билан таҳлиллар учун юборилди, қўрқадиган ҳеч нима йўқ… Коронавирус тўғрисидаги хабар тасдиқланмади», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Россия Хитой билан темир йўл алоқаларини тўхтатди
Изоҳ (0)