• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойдан келган Ўзбекистон фуқаролари 14 кун муддатга тиббий назоратга олинмоқда

    Санитар-эпидемиологик осойишталик агентлигининг маълум қилишича, 2 февраль соат 08:00 га қадар олинган расмий маълумотларга кўра, Хитойда жами 14 411 нафардан ортиқ фуқаро коронавирус билан касалланиб, 2110 нафар фуқаро оғир ҳолатда даволанмоқда, 304 нафар (2,1 фоиз) фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг Хитойдан ташқари 23 та давлатида (Австралия, Вьетнам, Германия, Канада, Корея, Камбоджа, Малайзия, Непал, Таиланд, Сингапур, АҚШ, Франция, Шри-Ланка, Япония, Филиппин, Ҳиндистон, Италия, Финляндия, БАА, Испания, Россия, Швеция ва Буюк Британия) 144 ҳолатда коронавирус инфекцияси лаборатория усулида тасдиқланган.

    Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасига 15 январдан 2 февраль кунига қадар 84 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 1 нафар япониялик фуқаро мурожаат қилган, уларнинг 12 нафарида тана ҳарорати кўтарилганлиги, бирламчи тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли даволанишга ётқизилган, бугунги кунда 3 нафар бемор грипп ва ўткир респиратор инфекцияси билан даволанмоқда, уларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ички ишлар вазирлиги ўртасида Хитойдан кириб келган фуқаролар тўғрисида кундалик ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

    Ушбу фуқаролар тўғрисидаги рўйхат асосида ҳар бир соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бирламчи тиббий бўғинлар орқали хонадонма-хонадон юриб, Хитойдан келган фуқаролар 14 кун муддатга тиббий назоратга олинмоқда. Ушбу тартиб асосида жорий йилнинг 1 февраль куни Андижон вилоятида Хитойга бориб келган фуқароларда олиб борилган тиббий кузатувлар давомида 2 нафар фуқарода тана ҳарорати кўтарилганлиги аниқланган. Ушбу беморларга зарурий муолажалар ўтказилган, беморларнинг умумий аҳволи қониқарли, тана ҳарорати меъёрида. Беморларда зудлик билан лаборатория таҳлиллари ўтказилган ва коронавирус инфекцияси аниқланмаган.

    2 февраль кунига қадар агентлик қошида ташкил этилган штаб ишонч телефони орқали 1500 га яқин фуқародан келиб тушган саволларга жавоб берилган.

    Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 1 февраль куни хорижий давлатлардан 32 та самолёт қабул қилинган, 4072 нафар фуқаро санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган, шулардан 20 нафари Хитойда ўқийдиган талабалар. Термометриядан ўтказилган фуқаролар орасида 2 нафар ўзбекистонлик ва 1 нафар Россия фуқаросида тана ҳарорати юқорилиги аниқланган, фуқароларнинг барчаси Республика Вирусология ИTИ клиникасига ётқизилган.

    Темир йўллари АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктларидан жами 1006 нафар фуқаро ўтган, шулардан 132 нафарини хориж фуқаролари ташкил этади. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланмаган.

    Давлат чегара пости орқали кўплаб йўловчи ўтувчи санитария-карантин пунктлар Тошкент вилоятининг «Ғишткўприк», «Ойбек», Сурхондарёнинг «Айратон», «Гулбаҳор» ҳамда Андижон вилоятининг «Дўстлик» санитария-карантин пунктлари орқали 333 та автотранспортлар, 19 137 нафар фуқаролар ўтказилган, шулардан 6881 нафари чет эл фуқароси ҳисобланади. Тана ҳарорати кўтарилган фуқаролар аниқланмаган.

    Хитойда коронавирус инфекцияси бўйича кузатилаётган мураккаб эпидемик вазият, бу касалликни республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалиб кетишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

    Мавзуга доир: Ташқи ишлар вазирлиги Хитойдаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун чартер рейслар режалаштирганини маълум қилди

    Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, бугунги кунга қадар Ўзбекистон фуқаролари орасида инфекция қайд этилмаганини маълум қилган эди.

    Ташқи ишлар вазирлиги Хитойдаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун Пекиндан Тошкентга чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари Пекин аэропортнинг 2-терминалидан амалга оширилишини маълум қилиб, Ўзбекистон фуқароларидан 3 февраль, душанба куни, Пекин шаҳридага элчихонага келишларини сўраган.

    Шунингдек, вазирлик авиақатновлар бекор қилингани туфайли Пекин аэропортида қолиб кетган 3 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилишини маълум қилиб, талабалар билан алоқа ўрнатиб, муаммони ҳал қилиш бўйича дипломатлар тегишли чораларни кўраётганини эълон қилди.

    03.02.2020, 09:41   Изоҳ (0)   93637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус даҳшати, Коби Брайант хотираси, қурол тутган болалар. Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари

    02.02.2020, 23:59

    Лондонда пичоқ билан қуролланган эркак ўткинчиларга ҳужум қилди

    02.02.2020, 23:16

    Хитойлик шифокорлар илк бор коронавирус юққан бемор ўпкаси суратини эълон қилди

    02.02.2020, 22:36

    Хитой коронавируси: Вирус бўйича 2 февралнинг энг муҳим хабарлари

    02.02.2020, 21:14

    Видео: Хитойнинг коронавирус ўчоғига айланган Ухань шаҳрида 10 кунда минг кишилик касалхона қуриб битказилди

    02.02.2020, 18:51

    Помпео Қозоғистонда АҚШ билан ҳамкорликнинг устун жиҳатлари ҳақида гапирди

    02.02.2020, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.