Бельгиянинг Гент шаҳри марказида номаълум аёл пичоқ билан одамларга ташланиб қолди. Бу ҳақда Ғарбий Фландрия полициясига таяниб, Het Laatste Nieuws хабар берди.
Таъкидланишича, аёл бир кишининг қорнига ва яна бир фуқаронинг қўлига жароҳат етказган. Полиция патрули ҳужум уюштираётган аёлни қўлга олиш вақтида унинг қўлини шикастлаган. Қўлга олинган аёлнинг аҳволи ҳозирда номаълум.
Декабрь ойида Парижда номаълум эркак пичоқ билан полициячиларга ташланган эди. 25 сантиметр узунликдаги пичоқни кўтариб олиб, «Мен сизларни ўлдираман!» дея бақириб юрган эркак полиция томонидан воқеа жойида отиб ўлдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Лондон жанубида пичоқ билан қуролланган эркак ўткинчиларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди. У ҳам ҳодиса жойига етиб келган полициячилар томонидан отиб ташланган.
Изоҳ (0)