«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини «Интер»да давом эттиради. Бу ҳақда миланликлар клуби расмий сайтида маълум қилинди.
27 ёшли даниялик футболчи «Интер» билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Келишувнинг молиявий тафсилотлари очиқланмаган.
Аввалроқ «Интер» Эриксен трансфери учун 20 миллион евро тўлаши, унинг 2 миллиони «Аякс»га берилиши хабар қилинганди. Футболчи Милан шаҳри жамоасида йилига 10 миллион евро маош олади ва А Серияда Криштиану Роналдудан кейин энг юқори маош оладиган футболчига айланади.
Эриксеннинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди. Аввалроқ «Тоттенҳэм» Кристианга янги битим таклиф қилган, бироқ футболчи уни рад этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)