Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик (7-0, 6 КО) Муроджон Аҳмадалиев Тошкент вақти билан 31 январь куни АҚШнинг Майами шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Муроджон мазкур жангда WBA ва IBF камарлари соҳиби Даниэль Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг чемпионлик камалари учун кечади.
Жанг Майамидаги «Meridian at Island Gardens» мажмуасида бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик мухлислар мазкур тўқнашувни Спорт-ТВ телеканали орқали жонли эфирда кузатиб бориши мумкин.
Изоҳ (0)