Ўзбекистон самолётлари ва поездларида хизмат кўрсатиш сифати пастлиги, чипталар нархининг юқорилиги йўловчиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни ривожлантириш масалалари бўйича 28 январь, сешанба куни ўтказилган йиғилишда қайд этиб ўтилди.
«Оқибатда кўпчилик хорижий ташувчилар хизматини танламоқда. Темир йўл ва авиа йўналишларимиз кенг қамровли ва рақобатбардош эмаслиги кўрсатиб ўтилди», — дея таъкидланади йиғилиш якунлари бўйича Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган расмий ахборотда.
Йиғилишда Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистоннинг тўртта — Бухоро, Қарши, Нукус ва Термиз аэропортларида жорий этилган «очиқ осмон» режимидан тўлиқ фойдаланиш, янги авиайўналишлар очиш, тезюрар поездлар сонини кўпайтириш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.
Изоҳ (0)