• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Олимлар Ер ядросида темир қор ёғишини аниқлади

    Техасдаги Остин университети олимлари эълон қилган янги тадқиқот натижалари қизиқ бир хулосани тақдим этди: аниқланишича, сайёрамизнинг энг чуқур ер қаъри қатламларида, аниқроғи, Ер ядросининг ички қисмида темир қор ёғади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ер ядроси жуда улкан босим ва ҳарорат остидаги қизиган қайноқ темирдан иборат. Ядро ўзи ҳам ички ва ташқи қисмларга бўлинади ва олимлар аниқлаган «темир қор», яъни майда темир заррачалари ўша эриган ҳолатдаги ташқи ядродан ички ядрога «ёғади». Ички ядрода эса бу темир зарралари 300 километр атрофидаги қалинликда қатлам ҳосил қилиб, унинг бутун сиртини қоплайди. Буни худди ўзга галактикадаги қиш фантазияси деб ҳам тасаввур қилиш мумкин; бироқ олимларнинг ўзи мақолада оддийроқ мисол келтириш билан чегараланган. Таъкидланишича, Ер қаърида бундай «темир қор» ёғиши жараёни вулқонлар ичкарисида қайноқ лавадан тошлар ҳосил бўлишига ўхшайди. Тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Фу Лин бу ҳақда «Ернинг металл ядроси ҳам биз пўстлоқ сифатида танийдиган магма камераси сингари ишлайди», деб фикр билдирган.

    Тадқиқотга бағишланган мақола интернетда қуйидаги манзилда эълон қилинган ва Solid Earth журналининг 23 декабрь сонида ҳам чоп этилган. Қайд этилишича, изланишлар жараёнида, шунингдек, Хитойнинг Сичуань университети профессори Ю Жун Чан, Теннеси университети доценти Ник Дигер ва Питер Нильсонлар ҳам иштирок этган.

    Албатта, тадқиқотлар билвосита ўлчашлар ва кузатишлар орқали олиб борилган. Чунки Ер ядросидан намуна олишнинг ҳам, у жойга бирор ускуна туширишнинг ҳам иложи йўқ. Илмий ишда олимлар бутун Ер қаъри бўйлаб тарқаладиган сейсмик тўлқинларни қайд этиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланган.

    Таҳлиллар қизиқ бир жараённи юзага чиқарди. Аниқланишича, Ер ядросининг бугунги кунда қабул қилинган модели ва олинган сейсмик тўлқинлар натижалари бир-бири билан мувофиқ келмаган. Хусусан, тўлқинларнинг ташқи ядро асоси орқали ўтиш тезлиги ҳисоб-китоблардагидан кўра секинроқ экани аниқланган бўлса, қолаверса, тўлқинлар шарқий яримшар тарафдаги ички ядронинг юқори қисмидан ҳаракатланаётганда сезиларли тезлашади. Бундай номувофиқликларни изоҳлаш учун тадқиқотчилар юқорида айтилган «темир қор» ёғиши ҳодисасини таклиф қилмоқда.

    1960-йилларда Брагинский исмли олим ядронинг ички ва ташқи қатламлари орасида суспензияга ўхшаш таркибли оралиқ бўлса керак деган фикрни билдирган эди. Бироқ ядродаги улкан босим ва ҳарорат шароитлари ҳақидаги қарашлар туфайли бундай фикр инкор қилинган. Эндиликда профессор Чан бошчилигидаги ушбу илмий гуруҳ тадқиқоти орқали аслида ядрода кристалланиш ҳодисаси ҳақиқатан ҳам бўлиши мумкин эканини ва ташқи ядро қуйи қисмининг 15 фоизгача қисми темир кристаллари кўринишида бўлиб, улар ички ядрога тушиб келишини кўрсатди.

    «Бу, албатта, мулоҳаза учун мавзудир, ички ядро ва ташқи ядро ораси, демак, шарқий яримшарда юпқароқ, ғарбий яримшарда қалинроқ бўлиши мумкин. Бу қатламлар оралиқ масофаси эса айнан биз кузатган сейсмик аберрацияни келтириб чиқариши мумкин», деган Чан.

    Мақолада темир кристалланиш жараёни юқори магматик қаватларда содир бўладиган, минералларнинг кристалланиши ва кумулятив жинсларнинг ҳосил бўлиши жараёни билан қиёсан тушунтирилган. Ер қаърида ташқи ядронинг аста-секинлик билан юпқалашиб бориши ва ўша «темир қор» эвазига ички ядро тобора қалинлашиши содир бўлади.

    Хўш, бу жараёнларни чуқурроқ ўрганиш бизга нима учун керак? Ер ядроси табиати бутун сайёра учун жуда муҳим. Ядро сайёрамиз магнит майдонини ҳосил қилишдан бошлаб унинг «ичидан исиши» жараёнини ҳамда плиталар тектоникаси жараёнларини бошқариши билан ҳам ғоят аҳамиятлидир. Ушбу жараёнлар эса бутун Ер юзидаги ҳаёт барқарорлиги учун мислсиз таъсирга эга.

    Тадқиқотлар Хитой табиий фанлар Миллий фонди, Жексон Ер илмлари олий мактаби, ҳамда яна қатор фондлар томонидан молиялаштирилган.

    Музаффар Қосимов

    27.01.2020, 14:20   Изоҳ (0)   35321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қадимги Мисрда мумиёланган коҳин мурдаси гапиртирилди (видео)

    25.01.2020, 11:37

    Олимлар Тибетнинг қадимги муз намуналаридан фанга номаълум 28 та вирус топди

    24.01.2020, 09:47

    Динозаврлар қирилиб кетишининг жумбоғи ўз ечимини топди

    18.01.2020, 10:39

    Ер магнит қутбининг рекорд даражада силжигани қайд этилди

    20.12.2019, 20:35

    Тарихда биринчи марта ғайритабиий мавжудотларнинг тасвири топилди

    14.12.2019, 08:23

    Океан тубидан минглаб сирли объектлар топилди

    12.12.2019, 08:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.