2019 йил Ўзбекистонда республика бўйича 13,2 минг киши доимий яшаш учун хорижий мамлакатларга кўчиб кетди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилди.
Фуқароларнинг энг кўп қисми — 57,5 фоизи Қозоғистонга кўчиб кетган. Ундан кейинги ўринларни Россия (37,7 фоиз), АҚШ (0,8 фоиз) ва Исроил (0,7 фоиз) давлатлари эгаллади.
Доимий яшаш учун Ўзбекистонга кўчиб келган фуқаролар сони эса 2 527 кишини ташкил қилган. Улар орасида Қозоғистон (33,2 фоиз) биринчи, Россия (23,3 фоиз) иккинчи ва Тожикистон (21,4 фоиз) фуқаролари эса учинчи ўринни банд қилди.
Изоҳ (0)