• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Суд прокуратуранинг «Янгиобод» сайёҳлик базасини баҳолаш бўйича даъвосини қаноатлантирди

    Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди 24 январь, жума куни Ангрен прокуратурасининг «Янгиобод» сайёҳлик базасини мажбурий баҳолашни амалга ошириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирди. Бу ҳақда сайёҳлик базаси эгаси Али Тўхтаевнинг сўзларига асосланиб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    2019 йил январь ойида Тошкент вилояти ҳокимлиги «жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун» сайёҳлик базасини мусодара қилмоқчи эканлиги маълум бўлди.

    Март ойида сайёҳлик базаси эгаси вилоят маъмуриятининг қарори устидан судга шикоят қилишга уриниб кўрди, аммо Нурафшон шаҳар маъмурий суди ҳокимнинг қарорини бекор қилишни рад этди.

    Апрель ойида Тошкент вилояти маъмурий судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ҳокимликнинг сайёҳлик базаси бўйича ҳукуматнинг «махфий» буйруғини судга тақдим этишдан бош тортганига қарамай, қарорни ўзгаришсиз қолдирди.

    2020 йилнинг январь ойи бошида Ангрен прокуратураси судга мурожаат қилиб, даъво аризасида сайёҳлик базасидан ўз ҳисобидан 10 гектар ер участкаси ва у ерда жойлашган бино ва иншоотларни баҳолашни амалга ошириш ва тадбиркор мол-мулкини вилоят ҳокимлиги балансига ўтказиш учун баҳолаш натижаларини ҳокимликка тақдим этишни сўраган.

    Суд қарорига муносабат билдирар экан тадбиркор ҳукумат бир томондан туризмни ривожлантиришни талаб қилаётгани, бошқа томондан эса тадбиркорга тегишли мол-мулкни давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганини айтган. У ўз фикрини Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилоятида «Олтин ҳалқа» туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги янги қарори билан изоҳлайди. Ушбу қарорда Ангрен тумани ҳам тилга олинади.

    «Биз судда ҳокимиятнинг талаби ноқонуний эканлигини тушунтирдик. Шунингдек, 1 январдан бошлаб ерларни давлат фойдасига мусодара қилиш тартиби ўзгарганини айтдик. Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилоятида «Олтин ҳалқа» туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги янги қарори чиқди, у ерга Ангрен тумани ҳам киритилган. Биздан туризмни ривожлантиришимизни талаб қилишмоқда. Шундай экан, нима учун ҳокимимиз ва Ангрен прокуратураси Президент кўрсатмаларига зид иш тутмоқда?», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Унинг сўзларига кўра, навбатдаги суд мажлисида Тошкент вилояти ҳокимлиги сайёҳлик базасини мусодара қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси фармойиши кўрсатилмаган.

    «Бизга бу ҳужжатни ҳеч ким кўрсатмади. Чунки агар кўрсатишса, ҳаммаси чиппакка чиқади. Махфий топшириқ йўқ. Уни ҳеч ким кўрмаган. Судда биз ‘Ўзингиз махфий топшириқни кўрдингизми?’, деб савол бердик. ‘Йўқ’ деб жавоб беришди. Ҳозир эса Ангрен ҳокимлиги ва прокуратураси бизни мол-мулкни баҳолатиш ва уни ҳокимликка сотишга мажбурламоқда», — дейди тадбиркор.

    Сайёҳлик базаси ҳуқуқшуноси Азимжон Раҳматовнинг маълум қилишича, ҳокимлик судга 2019 йил 15 январда Али Тўхтаев билан ер участкасини давлат ҳисобига ўтказиш юзасидан учрашгани тўғрисидаги баённомани тақдим этган.

    «Аслида эса Али Тўхтаев ушбу мажлисда иштирок этмаган, лекин уни иштирокчи сифатида қайд этишган», — дейди у.

    Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, ер участкасини мусодара қилиш тўғрисидаги Ангрен ҳокимиятининг 2019 йил 31 январдаги қарори ҳам сайёҳлик базаси эгасига йўналтирилмаган.

    «Прокуратура мол-мулкни баҳолаб, унинг натижаларини ҳокимликка топшириш мажбуриятини юклади. Бундан ташқари, сайёҳлик базаси эгаси ҳисобидан баҳолашни амалга ошириш ва Ангрен ҳокимлигига мол-мулкни ўтказиш бўйича қўшимча даъво талаблари эълон қилинди. Барча талаблар суд томонидан маъқулланди», — деди сайёҳлик базаси вакили.

    Азимжон Раҳматов, шунингдек, суд Олий судга назорат шикояти берилганига қарамасдан (сайёҳлик базаси апелляция шикояти рад этилгандан кейин) суд жараёнини кечиктиришга рухсат бермаганлигини маълум қилди.

    «Олий суд ишни икки ой давомида кўриб чиқади ва судья назорат протестини эълон қилиши ёки рад этиши юзасидан қарор қабул қилади. Шикоятни кўриб чиқиш муддати ҳали тугамади», — дейди ҳуқуқшунос.

    «Янгиобод. Чотқол марвариди» сайёҳлик базаси эгаси Али Тўхтаев Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди қарори устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.

    27.01.2020, 19:34   Изоҳ (0)   34825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    27.01.2020, 19:19

    Европа банки Тахтақорача довонида пуллик туннель қурилиши учун шартнома лойиҳасини тайёрламоқда

    27.01.2020, 19:04

    Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумини ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказди

    27.01.2020, 18:49

    Ўзбекистонда 28 январь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда

    27.01.2020, 18:33

    Қашқадарёда аёлини ёнаётган уй ичида қолдирган эркак қамоққа олинди

    27.01.2020, 18:18

    «Қанча хижолатли бўлмасин, ўғлим учун ҳам ёрдам сўрашга мажбурман». 8 ёшли Шоҳруххон зудлик билан операция қилиниши зарур

    27.01.2020, 17:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.