“Фақат код ёзиш билан иш битмайди” – Меtа’даги ўзбек мутахассиси Абдусоли Эргашев билан суҳбат
Меtа (собиқ Facebook) – Google, Аmazon, Apple ва Microsoft қаторида дунёнинг энг кучли беш технологик гигантидан бири. Шундай йирик компанияга ишга кириш учун қандай мутахассис бўлиш керак? Бунда фақат касбий кўникмалар билан узоққа бориб бўлмайди, чунки зўрдан зўр бор, қимматли кадр бўлиш учун мослашувчанлик, тез ўрганиш, мулоқот маҳорати, жамоавий ишлай олиш каби шахсий фазилатлар ҳам талаб этилади.
Ўзбекистонлик дастурчи Абдусоли Эргашев мана шу хусусиятларни юқори даражада мужассам эта олгани боис бир йилдан зиёддирки, дунёнинг энг кучли компанияларидан бирида фаолият кўрсатмоқда.