Таиланд мезбонлигида ўтган 23 ёшлгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати—2020 мусобақасининг финал учрашуви 26 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи баҳсда Жанубий Корея ва Саудия Арабистони олимпия терма жамоалари ўзаро баҳс юритди. Учрашувнинг асосий вақти нурсиз дуранг билан якун топди.
Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида Жанубий Корея футболчиси Чон Те Вук ўйиндаги ягона голни урган ҳолда жамоасига чемпионликни олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, учинчи ўрин учун кечган баҳсда Австралияга мағлуб бўлган Ўзбекистон олимпиячилари Жанубий Кореяга гуруҳ босқичида имкониятни бой берганди (1:2). Шунингдек, Любинко Друлович шогирдлари ярим финал баҳсида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйганди (0:1).
ОЧ—2020 U-23
Финал
26 январь, якшанба
Изоҳ (0)