«Малага» ҳужумчиси Уго Вальехо фаолиятини «Реал»да давом эттиради, дея хабар қилмоқда АS.
Таъкидланишича, томонлар 19 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришган. Бу борада расмий маълумот берилиши кутилмоқда. Келишувнинг молиявий тафсилотлари аниқ эмас. «Реал» футболчини 2019/20 йилги мавсум охирига қадар «Депортиво»га ижарага беради.
Вальехо «Малага» тарбияланувчиси ҳисобланиб, жорий мавсум Испания иккинчи дивизионида бешта ўйин ўтказди. Шунингдек, ҳужумчи Испания U-19 терма жамоасида битта ўйин ўтказган.
Аввалроқ мадридликлар «Фламенго» ярим ҳимоячиси Рейниэр Жезусни сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)