«Бавария» ҳужумчиси Райан Ёҳанссон «Севилья»га ўтди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати маълум қилди.
18 ёшли люксембурглик футболчи «Севилья» билан олти йиллик шартнома имзолаган. Трансфернинг молиявий тафсилотлари маълум эмас.
Таъкидланишича, Ёҳанссон севиляликларнинг ёшлар ва бош жамоасида ҳаракат қилади. Мюнхенда футболчи «Бавария» U-19 сафида тўп сурганди.
Маълумот учун, Ёҳанссон Люксембург, Ирландия ва Швеция фуқаролигига эга ҳамда мазкур мамлакатлар ёшлар терма жамоаларида тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)