Загребнинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Дани Олмо фаолиятини «Лейпциг»да давом эттиради.
Marca’нинг хабар қилишича, томонлар трансфер борасида келишувга эришган. Немис клуби 21 ёшли футболчи учун 30 миллион евро тўлайди. Шунингдек, беш миллион миқдорида бонус пуллари ҳам назарда тутилган. Олмо «Лейпциг» билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.
АS маълумотларига кўра, трансфер нархи 45 миллион еврога етиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам бу «Динамо» ва Хорватия футболи учун рекорд трансферга айланади.
Аввалроқ испаниялик футболчига «Милан», «Вулверҳэмптон» ва «Барселона»дан қизиқиш бўлгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)