Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси вақтида 2019 йил — «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да салмоқли натижаларга эришилганини таъкидлади.
Хусусан, 86 та давлат фуқароларига визасиз ва 57 та давлат фуқароларига соддалаштирилган виза режими жорий этилиши натижасида ўтган йили Ўзбекистонга 6,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюргани қайд этиб ўтилди.
«Бу 2016 йилга нисбатан 4,7 миллион нафарга ёки 3,3 баробар кўп демакдир», — деди Президент.
Мавзуга доир:
- Тошкентда ерости силкинишлари сезилди. Бу вақтда Президент прописка тизими ҳақида гапираётган эди
- Шавкат Мирзиёев — Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик ҳақида: «Халқ вакиллари нима деса шу бўлади»
- Шавкат Мирзиёев 2020 йилни «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилди
Изоҳ (0)