2020 йил 15 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани, Пахтачи маҳалласида яшовчи 60 ёшли И.Н.нинг уйига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, ичида 1120 АҚШ доллари ва 57,5 млн сўм миқдорида нақд пуллари ҳамда уйининг кадастр ҳужжатлари бўлган темир сейфни яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида 26 ёшли К.Ф. ва 24 ёшли Н.Т. содир этганлиги аниқланиб, улардан ўғирланган пулларнинг бир қисми ва темир сейф ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
К.Ф. ва Н.Т. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган, К.Ф. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)