АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси туғишни режалаштирган аёлларнинг мамлакатга кириш қоидаларини қатъийлаштиришни режа қилмоқда, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Мазкур чора «туғиш туризми»га қарши курашишга йўналтирилган. Кўпчилик мамлакатга фарзандини шу ерда дунёга келтириш учун ташриф буюради, чунки чақалоқ туғилиши билан фуқароликка эга бўлади.
«Ушбу ўзгартириш миллий хавфсизлик ва ‘туғиш туризми’ билан боғлиқ хавфларни, шу жумладан, унга боғлиқ жиноий хатти-ҳаракатларни бартараф этишга қаратилган», — дейди Давлат департаменти.
Нашрнинг таъкидлашича, туғилишлар сони бўйича расмий статистика мавжуд эмас. Бироқ Иммиграцион тадқиқотлар маркази туғилишлар сони бир йилда тахминан 33 мингга тенглигини маълум қилди.
Режага кўра, B типидаги визаларни (туристик ва иш юзасидан қисқа муддатга бериладиган) бериш тартиби қийинлаштирилади. Мансабдор шахслар фуқаро АҚШга у ерда фарзандини дунёга келтириш учун бораётганини билиб қолса, виза беришни рад этиши мумкин бўлади. Бунинг тартиби қандай бўлиши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)