• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент 13 сенаторни тайинлади: улар орасида маданият вазири бор, аммо Рустам Иноятов йўқ

    Ўзбекистон Конституциясининг 77-моддасида Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланиши белгиланган.

    Халқаро пресс-клубнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармон билан 13 нафар сенатор тайинланган. Эътиборли томони, улардан икки нафари ҳукумат аъзоси, яна икки нафари эса Президент администрацияси вакили. Тайинланган 13 нафар сенатор рўйхати қуйидагича:

    • Шавкат Аюпов — Фанлар академияси V.И.Романовский номидаги Математика институти директори;
    • Элмира Боситхонова — бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
    • Қудратулла Рафиқов — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси;
    • Миракбар Раҳмонқулов — Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари;
    • Сирожиддин Саййид — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси;
    • Бахтиёр Сайфуллаев — маданият вазири — Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори;
    • Қувондиқ Санақулов — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори;
    • Содиқ Сафоев — Сенат раисининг биринчи ўринбосари;
    • Алишер Саъдуллаев — Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари;
    • Содиқжон Турдиев — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси;
    • Минҳожиддин Ҳожиматов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари;
    • Турсинхон Худойбергенов — Президенти маслаҳатчиси;
    • Беҳзод Йўлдошев — Ўзбекистон Фанлар академияси президенти.
    Сенатнинг аввалги таркибида бўлган тайинланган сенаторлардан фақат Элмира Боситхонова, Миракбар Раҳмонқулов, Қувондиқ Санақулов ва Содиқ Сафоев қайта тайинланган. Аввалги таркибда тайинланганлар қаторида бўлган Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова ва Сенат раиси Танзила Норбоева бу сафар мос равишда Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳар кенгашларидан парламент юқори палатасига сайланди.

    Аввалги таркибда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси бўлган Иқбол Мирзо 2019 йилги парламент сайловларида Қонунчилик палатасига сайланди. 17 январь ҳолатига кўра, Айсенам Аллиярова, Маҳамаджон Зуфаров, Рустам Иноятов, Холиджон Комилов, Қаҳрамон Қуронбоев, Валерий Тян ва Александр Фармановнинг парламентдаги фаолияти тугади — улар Сенатнинг аввалги таркибида тайинланган сенаторлар сифатида фаолият олиб борган эди.

    Мавзуга доир: Иноятовни кулдираётган Қуронбоев, чарчаган Ортиқхўжаев, хаёлга берилган Шодмонов. Сенатнинг 24-ялпи мажлисидан фоторепортаж

    Кузатувчиларнинг таъкидлашича, ҳукумат аъзоларининг сенатор этиб тайинланиши бироз ғалати кўрингани билан, аслида янгилик эмас, аммо янги Сенат аъзолари қаторида, масалан, маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг бўлиши унинг янги ҳукумат таркибидан чиқарилишини, маданият вазири ўзгаришини англатиши ҳам мумкин. Сенатнинг қолган уч аъзоси қачон тайинланиши эса ҳозирча номаълум.

    Аввалроқ, 17 январь куни Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудидан олти нафардан сенатор сайлангани ҳақида хабар берилган эди. Янгиланган Сенатнинг илк мажлиси 20 январга белгиланган.

    Мавзуга доир: 12 та вилоятдан сайланган сенаторлар рўйхати эълон қилинди

    17.01.2020, 23:02   Изоҳ (0)   88473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «хўрозлар жанги» учун арена ташкил қилган шахс қамоққа олинди

    17.01.2020, 22:52

    Зарафшонлик эркак ҳақорат сабабли ўз танишини ёқиб юборди

    17.01.2020, 22:34

    Ангренда 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

    17.01.2020, 21:50

    Қашқадарёда Маҳалла жамоат фонди мансабдори ЙПХ ходими талабини бажармагани учун жавобгарликка тортилди

    17.01.2020, 20:56

    Ғиждувонда электр узилишлари кўпайди. «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходимининг айтишича бунга вилоят ҳокимлиги тасдиқлаб берган жадвал сабаб бўляпти

    17.01.2020, 20:42

    Наримон Григорянни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қамоққа олинди

    17.01.2020, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.