• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғиждувонда электр узилишлари кўпайди. «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходимининг айтишича бунга вилоят ҳокимлиги тасдиқлаб берган жадвал сабаб бўляпти

    Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Абдуҳолиқ Ғиждувоний ҳамда «Дегрезон» маҳалласи фуқароларининг «Дарё»га маълум қилишича, аҳоли электр энергияси таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда. Уйни иситиш ва кийимларни дазмоллаш ҳам муаммо бўляпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туманда бўлиб, муаммони ўрганган «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитованинг ёзишича, электр таъминотидаги чекловлар аҳолини бездириб қўйган.

    Маълум қилинишича, туманда электр узилишларининг расмий жадвали тузилган бўлиб, унда ҳудудлар кесимида бир кунда бир маротаба икки соатгача узиб қўйилиши кўрсатилган. Аҳолига кўра, расмий жадвалда ёзиб қўйилгандек бир кунда бир маротаба эмас, балки 4-5 маротабагача электр энергиясидан узиб қўйиш ҳолати юзага келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мана, ҳозиргина, бор-йўғи 15 дақиқа олдин «свет»ни ёқишди. Бир кунда бирмас, тўрт-беш маротаба юзага келаётган ўчириб-ёқишлар ҳамманиям асабийлаштиради-да. Бу ҳам етмаганидек ўчириб-ёқишлар ораси бир ярим-икки соатгача давом этади. Бир кунда 6-7 соатгача чироқсиз ўтирамиз, — дейди Маҳбуба Ёдгорова.

    Ёши кекса отахон Ўлмас Мадиновга кўра, электр энергияси қўққисдан ўчиб, тасодифан катта кучланишда пайдо бўлади. Оқибатда хонадонидаги музлатгич мотори куйган.

    — Гўштни ташқарида, симга илиб қўйиб, истеъмол қилишга мажбур бўляпмиз. Ҳозир қиш фасли, эрта-индин иссиқ кунлар бошланади. Ўшанда озиқ-овқатларни музлатгичсиз қандай асраймиз? Бир ҳовлида саккиз жон яшасак, уни тузатишга қурбимиз етмайди, — дейди Ўлмас Мадинов. — Биз қаердан биламиз бир кунда бир маротаба чироқ ўчирилиши қоғозда ёзилганини, амалда 4-5 марта ўчиб турибди-ку!

    Аҳолининг билдиришича, ўтган йилгидек электр энергиясидаги  чекловлар ҳудудлардаги трансформаторларга тушаётган катта юкланишлардан бузилиб қолмаслиги учун киритилган. Келгуси йил қиш мавсумига қадар юқори ва кўп қувватли трансформаторларни ишга тушириш ваъда берилган. Хўш, жорий йилда-чи?!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Тан олиш керак, қиш мавсумида юкланишлар чиндан ҳам юқори даражага кўтарилади. Чунки аҳоли уйларини электр энергияси ёрдамида иситишга ўтади. Бу эса юқори ток кучланиши қувватига эга бўлмаган ҳудудлардаги трансформаторларга талафот етказиши мумкин, — дейди «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖ оператори Элёр Давронов. — Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудларга электр энергияси тарқатилиши бўйича расмий жадвал тасдиқлаб берилган. Шунга кўра, навбатма-навбат электр энергияси таъминотида чеклов қўйилган. Чеклов қўйишдан мақсад эса манзиллардаги кам кучланишли трансформаторларда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш. Айни пайтда катта кучланиш қувватига эга подстанциялар қуриб битказилмоқда. Жорий йилнинг май ойига қадар янги подстанциялар ишга туширилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Узилишлар, нафақат, хусусий истеъмолчиларда, балки туман марказида жойлашган қатор корхона, ташкилотлар, давлат муассасаларида ҳам кузатилган. Туман солиқ инспекцияси биносидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган бир нечта партия ташкилотлари, туман «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият бўлими ва бошқа идоралар ҳам бундай чекловлардан ҳоли эмас. Суриштирувга кўра, бу ерда ҳам электр энергиясида узилишлар кузатилади. Устига-устак, газ таъминоти ҳам йўқ. Хоналар совуқ. Батареялар музлаб қолган. Бу меҳнат шароитига таъсир ўтказмай қолмайди.

    Исмини ошкор қилишни истамаган «Дарё» ўқувчиларидан бирига кўра, Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасида ҳам электр энергиясида узилишлар учраб туради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Йўқ, бу гапга қўшилмайман. Ваҳоланки, туман тиббиёт бирлашмаси электр энергияси улашадиган иккита, туман марказий тармоғи ҳамда Навоий вилояти электр энергияси таъминоти тармоғига уланган. Бундан ташқари, бирлашма трансформатори ўтган йил тўлиқ таъмирланган. Агар туман марказида чироқ ўчирилса, автоматик тарзда, узоғи билан 10-20 секунд ичида иккинчи тармоққа уланади. Шунингдек, туғруқхона, болалар реанимация бўлими, тез тиббий ёрдам кўрсатиш каби ҳар бир бўлимда ЙПСдан фойдаланиш имконияти мавжуд. Балки фақат битта электр энергияси тарқатувчи тармоққа уланган қишлоқ оилавий поликлиникаларида вақтинча узилишлар юзага келаётган бўлиши мумкин, аммо бу масала бизда ҳеч қандай муаммо туғдирмаган, — дейди бирлашма раҳбари Лазиз Нажмиддинов.

    Аҳолига кўра, электр энергиясидаги узилишлар август сентябрь ойларида ҳам кузатилган. Сайловлар бошлангандан тугагунга қадар эса бирор маротаба узилиш юзага келмаган. Янги йилдан бошлаб эса бу муаммо яна одамларнинг асосий ташвишига айланган.

    — Фақат электр энергиясимас, йўллар носозлигидан ҳам жуда қийналамиз. Айниқса, ёғингарчилик пайтида бу кўчаларда юришнинг ўзи бўлмайди. Ташвишларимизни кимга айтсак, оладиган жавобимиз битта: «Кўриб чиқамиз, ҳал этамиз!»дан нарига ўтишмайди. Ҳатто, депутатимизни танимаймиз ҳам, билмаймиз ҳам — деди фуқаро Гулбаҳор Сафарова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳудуддан депутатликка сайланган Зикрилла Фузайлов Абдухолиқ Ғиждувоний маҳалласи аҳолиси ташвишидан бехабар. Тумандаги 59-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида ишлаб келаётган З.Фузайлов ўзини «мактаб ўқитувчиси» деб таништирар экан, тез кунда электр энергияси ва йўл масаласи бўйича аҳолини қийнаётган ташвишларни тегишли ташкилотларга етказиб, уларнинг муаммосини бартараф этишини билдирди.

    «Адолат» партиясининг вилоят Кенгаши раҳбарига кўра, Зикрилла Фузайлов «28-Фитрат» сайлов округи депутати этиб сайланганидан ташқари, партиянинг туман Кенгаши раҳбари ҳам экан.

    Ўзини тумандаги «Дегрезон» маҳалласи фуқароси деб таништирган Мухлиса Тошева 16 январь, пайшанба куни соат 11:30 ларда қарздорлиги эвазига ўчирилган электр энергияси учун 200 минг сўм миқдорида туман электр тармоқлари кирим кассасига ортиқчаси билан пул тўлаган. Бироқ, соат 16:30 бўлишига қарамай, ёқилмаган. Умумий ўчиришлар етмагандек, қарздорлигини тўлаётган фуқаролар ҳам уланишларни соатлаб кутишмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ғиждувон туман электр тармоқлари корхонаси АСКУЭ оператори Равшан Боймуродовга кўра, интернет билан боғлиқ муаммо сабаб, тизим томонидан тармоқни ёқиш учун бир неча маротаба уринилишига қарамай, узилган тармоқларни улашда шундай муаммолар юзага келиб туради.

    — Электр энергияси таъминотида юзага келаётган узилишлар учун, аввало, истеъмолчилардан узр сўраймиз. Бугунги кунда «Талимаржон» иссиқлик электр станциясининг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида юзага келган носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан узилишлар тез-тез кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади, — дейди «Дарё» мухбирига «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати раҳбари Беҳруз Абдурасулов.

    17.01.2020, 20:42   Изоҳ (0)   25105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наримон Григорянни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қамоққа олинди

    17.01.2020, 20:13

    Бош прокуратура Қарши шаҳар прокурорининг ноутбук синдирганини рад этди. Аммо айбдор топилади дейишяпти

    17.01.2020, 18:42

    12 та вилоятдан сайланган сенаторлар рўйхати эълон қилинди

    17.01.2020, 17:56

    Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

    17.01.2020, 17:43

    «Депутатларнинг жиғига тегишга рухсат берилганди». Режиссёр Сарвар Каримов — хаёлий «Қўлдан келганча» партиясига бағишланган ролик ҳақида

    17.01.2020, 17:07

    Ўзбекистонда кимё саноатини ривожлантириш учун 12 млрд доллар инвестиция киритилади

    17.01.2020, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    Спорт | 5 июн, 09:00

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.