• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электр энергияси тақчиллиги муаммосини ҳал этишда Грузия тажрибасидан фойдаланиш таклиф этилди

    Telegram’даги Давлетовуз канали Ўзбекистонда «Электр энергияси тақчиллиги муаммосини ҳал қилса бўладими?» номли мақола эълон қилди. Мақолада республикада электр энергияси таъминотида тез-тез кузатилаётган узилишларга барҳам беришда Грузия тажрибасидан фойдаланиш таклиф этилган.

    Фото: Фаcтй

    Фото: Фаcтй
    Охирги пайтлар каналимизга электр энергияси таъминотидаги узилишлар ҳақида мурожаатлар сони кескин ошди. Буни ҳатто эълон қилинган сўровимиз натижалари ҳам кўрсатиб турибди. Сўровномада иштирок этган 11 мингдан ортиқ ўқувчиларимизнинг қарийб 60 фоизи чироқ кўп ўча бошлаганини қайд этган. Умуман, электр энергияси тақчиллиги, тармоқдаги узилишларга қачон чек қўйилади? Қанақадир вақт мўлжал қилинганми? Масалан, 2021 йил ёки 2025 йил ёхуд 2030 йил? Ё бундан кейин ҳам осмонга булут чиқса, чироқ ўчишда давом этаверадими? Ҳукумат ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича қанақадир тасаввур ёки концепцияга эгами? Ёки 10 йилдан кейин ҳам «тезкор штаб тузилди», «кеча-ю кундуз иш олиб борилмоқда, ноқулайликлар учун узр сўраймиз», қабилида иш тутаверамизми?

    Энергетика соҳаси ислоҳ қилиниши керак. Бу ҳаётий зарурат. Лекин буни ким қилади ва қачон қилади? Бу муаммони ижобий ҳал қилганлардан бири — Грузия. (Рости, Грузияни мисол қилиб келтиришга одам хижолат қила бошлади).

    Қисқа муддатда энергетика тармоғини ислоҳ қилиб, яхши натижаларга эришган Грузиянинг ўз вақтида энергетика вазири бўлган, кейинчалик ҳукумат раҳбари бўлган Николаз Гилаури ҳукумат энергетика тармоғини ислоҳ қилишда битта мезонга асосланиб иш тутиши керак, дейди. У ҳам бўлса электр тарифининг қимматлиги оғир сиёсий оқибатларга олиб келадими ёки чироқнинг умуман йўқлиги. Электр қиммат бўлса-да, тун-у кун бўлишига эришишнинг ҳукумат учун сиёсий оқибатлари анча паст, дейди у.

    Грузия энергетика соҳасини ислоҳ қилишга 2005 йилда киришади. Унгача мамлакатнинг электр таъминоти қарийб ишдан чиққан, ҳатто Тбилисининг ўзида кунига 7 соат атрофида чироқ берилган. Тармоқ бўйнигача коррупцияга ботган. Вазият шу даражага бориб қолганки, одамлар норозилик намойишларига электр энергияси йўқлиги учун эмас, балки давлат идоралари электрни ўчиришни олдиндан хабардор этишини талаб қилиб чиқишган. 2004 йилда мамлакат бўйлаб электр энергиясининг техник йўқотилиши 6,6 фоиз, ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ундириш 22 фоиз атрофида бўлган, Грузия электр энергиясини импорт қилган.

    Орадан 5 йил ўтиб вазият бутунлай ўзгаради. Масалан, 2009—2011 йилларда умуммиллий даражада чироқ ўчиш ҳолатлари умуман кузатилмайди. Мамлакатда электр таъминоти узлуксизлиги таъминланади. Техник йўқотишлар миқдори 1,7 фоизгача тушган. 2009 йилдан электр учун тўловни ундириш қарийб 100 фоизга етган. Беш йил ичида Грузия электр импорт қиладиган давлатдан ток экспорт қиладиган давлатга айланди. Албатта, бу ислоҳотлар осон кечмаган, одамларнинг, тармоқда коррупциялашган амалдорларнинг кескин қаршилигига учраган. Қатъий ирода, шаффоф ислоҳотларгина вазиятни тубдан ўзгартира олган.

    Нима демоқчимиз: электр энергияси тақчиллиги муаммосини ҳал қилса бўлади. Бунинг учун АЭСнинг битишини кутиш шарт эмас. Лекин муаммо бир жойда депсиниб туриш билан ҳал бўлиб қолмайди...

    Давлетовуз

    Аввалроқ Энергетика вазирлиги республикада электр ва газ таъминотини яхшилаш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берганди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 1 февралдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилган эди. Ўша йилнинг 27 мартидаги Президент қарорига асосан «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ислоҳ қилиниб, унинг негизида «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари ташкил топди.

    17.01.2020, 10:43   Изоҳ (0)   37526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда дизель ёқилғисини ноқонуний сотаётганида қўлга тушган машинст ИИВ ходимига 10 млн сўм пора беришга уринди

    17.01.2020, 10:11

    Ўзбекистонда 2019 йилда берилган кредитлар ҳажми 54 фоизга ошди, муомаладаги нақд пулнинг улуши 1 фоизга камайди

    17.01.2020, 08:24

    9 йил аввал ишлаб чиқарилган автобусни янги деб ўтказмоқчи бўлганлардан 760 млн сўм қўшимча божхона тўлови ундирилади

    17.01.2020, 08:08

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг дастлабки 10 куни ичида юз берган 107 та ЙТҲда 35 киши ҳалок бўлди

    17.01.2020, 07:39

    Марказий банк 2020 йилда инфляцияни пасайтирувчи омилларни маълум қилди

    17.01.2020, 07:24

    Навоийдаги савдо мажмуасида юз берган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

    17.01.2020, 07:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Россиядан Су-57 ва Америкадан F-35 учоқларини сотиб олиши мумкин

    Дунё | 11 август, 21:45

    Австралия Фаластинни тан олиш ниятини эълон қилди. Янги Зеландия эса ушбу масалани кўриб чиқмоқда 

    Дунё | 11 август, 21:35

    Япония ҳукумати сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли уч миллион кишини эвакуация қилишга чақирди

    Дунё | 11 август, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” “Насаф” устидан муҳим ғалабага эришди

    Спорт | 11 август, 21:15

    Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 21:15

    “Ракурс” — Ҳамид Содиқ билан. Оқсоқ олий таълим ҳақида очиқчасига гаплашамиз (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 21:06

    “МТРК биносидаги ягона лифт икки йилдан бери ишламайди” — сенатор раисга сўров юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 20:59

    Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу хавфли касалликми?

    Дунё | 11 август, 20:46

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.