Ўзбекистонда 17 январь куни Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш жараёни бўлиб ўтмоқда. 14 та ҳудуд — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маҳаллий кенгашлар томонидан олти нафардан — жами 84 нафар сенатор сайланиши белгилаб қўйилган (қолган 16 нафар сенатор Президент фармони билан тайинланади).

Фото: «Дарё»

Сенаторлар сайловининг бориши, бу ҳақда фотоҳисоботлар ҳудудий ҳокимликларнинг матбуот хизматлари томонидан фаол ёритиб борилди. Айнан олти нафардан сенатор акс этган фотоҳисоботлар ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда муҳокамаларни келтириб чиқарди.

«Янги шаклланаётган Сенатнинг сифат таркибига қарайдиган бўлсак, у кейинги беш йилда кўпроқ оқсоқоллар кенгаши вазифасини бажарадиганга ўхшайди. Олий Мажлис Эҳтиром палатаси, деса ҳам бўлар экан», — деб ёзади, жумладан, @davletovuz.

«Меҳрибон пиарчи» канали эса қуйидагича муносабат билдирган: «Ўзбекистон аҳолисининг учдан икки қисми — ёшлар. Ўзбекистондаги амалдорларнинг учдан икки қисми — кексалар. Ажойиб!».

Андижон вилоятидан сайланган сенаторлар

Бухоро вилоятидан сайланган сенаторлар

Фарғона вилоятидан сайланган сенаторлар

Навоий вилоятидан сайланган сенаторлар

Самарқанд вилоятидан сайланган сенаторлар

Сирдарё вилоятидан сайланган сенаторлар

Сурхондарё вилоятидан сайланган сенаторлар

Тошкент шаҳридан сайланган сенаторлар

Қашқадарё вилоятидан сайланган сенаторлар