• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қурувчилик хавфли соҳа. Юнусободдаги фожиа бунинг яққол мисоли». Қурувчи амаки ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қолаётган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони – йигирма уч йилдан буён устачилик қилиб келаётган киши.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

    Исмим Дилшод. Баҳорда 50 ёшга кираман. Асли водийданман. 23 йилдан буён устачилик қиламан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шогирдларим билан биргаликда уйлар қурамиз. Ҳозир уларнинг сони олтидан ошган. Лекин катта-катта иморатларни қуриш учун ишчи кучи кўп керак бўлади. Шунда қишлоғимиздаги таниш уста йигитларни, қариндошларни ҳам ёрдамга чақираман.

    Асосий ишим – ғишт териш, бетон қуйиш, сувоқ, «стяшка» қилиш. Биз уйни тайёрлаб бошқа ишга ўтиб кетаверамиз. Гипсокартон, обой, уйнинг ҳар хил безак ишларини бошқа шогирдларим қилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ёшлигимда ўқиш ҳаракатини қилганман, лекин оилавий шароитимиз бўлмаган. Чунки оилада етти фарзанд эдик. Мени ўқитишга ота-онангнинг имкони йўқ эди. Шундан кейин устачиликни ўрганишни бошлаганман. Аниқроқ қилиб айтганда, устачилик касбини танлашга мажбур бўлганман.

    Адашмасам, ўшанда 1997 йил эди. Ҳарбий хизматдан келганимдан сўнг бир неча йил давлат қурилиш ташкилотларида ишладим, маоши қониқтирмагандан кейин ўзим мустақил устачилик қилишни бошладим. Худога шукр, ҳозир ҳаммаси яхши. Шогирдларим билан қанчадан қанча иморатларни қуриб битказдик. Одамларнинг раҳматини эшитдик.

    Қанча кўп ишласак, шунча топаверамиз

    Ишимизнинг асосий талаби — меҳнат. Ишимизга қараб ҳақ олаверамиз. Бирда оз, бирда кўп. Қисқа қилиб айтганда, ҳозирги кунда ойига ўртача 3,5 миллион атрофида пул топаман. Илгари ёз ойи биз қурувчилар учун «сезон» пайти эди. Қишгача ҳаракатимизни қилиб топадиганимизни топиб олардик. Чунки совуқда бетон қуйиб, уй қуриб бўлмасди. Фақат уйнинг безак ишлари қилинарди. Лекин ҳозир фарқи йўқ. Бетонга қўшиладиган баъзи бир сувлар бор. Шу маҳсулотлар билан қаҳратонларда ҳам бемалол қуйиляпти. Ҳаммаси яхши чиқяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бизга Тошкентдан кўп заказ бўлади. Шунинг учун асосан бу ерда ишлаймиз. Масалан, кимнидир уйида ишлаб одамни кўнглидагидек қуриб берсак у дўстига, қариндошига танишига бизни тавсия қилади. Шу боис Тошкентда «клиент»ларимиз кўп.

    Кўпчилик усталарни ноинсоф дейди

    Беш қўл баробар эмас деганларидек, ҳар кимнинг фикри бор. Қурувчилар ҳақида ҳар ким ҳар хил гапиради. Тўғри, катта ваъда бериб, лекин бажаролмайдиган усталар кўп. Пулни олиб ишини кўнгилдагидек қилиб беролмай, ташлаб кетганлар бор. Лекин ўзим мисолида айтадиган бўлсам, 2-3 йилдан бери бировнинг ҳаққига хиёнат қилмай ишини сифатли қилиб беришга ҳаракат қилганмиз.

    Лекин шундай одамлар бор, иши битганидан кейин келишилган пулни устага камроқ бериш учун ҳар хил гап қилади. Ёки кейинроқ бераман деб пулни йиллар давомида бўлиб-бўлиб беради. Оз-оздан берилган пулнинг баракаси бўлмайди. Уста ҳам бундан норози бўлади.

    Айримлар ниманидир мўлжаллаб, қурилиш қилади. У савдогар бўлса савдоси ўхшамай қолади. Уста ҳам оладиган пулига қараб режасини қилади. Пул вақтида берилмасдан уста ва мижоз ўртасида келишмовчиликлар бўлиши мумкин.

    Ёшингиз улғайгани сари одамлар билан мулоқот қилавериб уларнинг фикрини ўқийдиган бўлиб қоласиз экан. Мижоз билан суҳбатлашаётиб, унинг гап сўзига қараб тўғри келмаса индамай кетаверамиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Устачиликда кўнгилсизликлар кўп бўлади

    Ишимизда соғлиғимиз билан боғлиқ кўнгилсизликлар бўлиб туради. Юнусободдаги метро фожиаси бунинг яққол исботи.

    Албатта, бу ҳам қурувчининг қаерда ишлаётганига боғлиқ. Катта-катта иморат қураётган ёки метро қуриш каби хавфли ишлар бўлса, унинг фожиаси ҳам катта бўлади. Уй қуриш ва безак ишларида кўнгилсизликлар енгилроқ бўлади.

    Масалан, тепадан йиқилиб тушиши, оёғига мих кириб кетиши мумкин.

    Анча йиллар олдин қоронғуда оёғимга мих кириб кетган. Бир ҳафтача оёғимни қийналиб босганман. Очиғини айтаман, жоним оғриса-да, бир жойда ётиб даволанолмаганман. Чунки уй эгасига келишилган вақтда ишини битириб беришимиз керак эди. Вақтдан ютиш учун ишлайверганман. Чунки бу ҳаётда шароит тақозо қиладиган вақтлар бўлади. Уларни бажариш учун соғлиғингиздан ҳам кечишга тўғри келади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Оилам ҳақида

    Оилам ҳақида гапирадиган бўлсам, аёлим уй бекаси. Тўртта фарзандимиз бор: уч қиз-у бир ўғил. Энг катта қизим 17 ёшда, кенжам ўғил, ҳали кичкина. Шу болаларни ўқитиб, келажакда яхши инсонлар бўлиши учун тиним билмай ишлаб юрибмиз.

    Улар қишлоқда яшайди. Шароитга қараб уйга ҳар ойда боришга ҳаракат қиламан.

    Ишлаётган жойимизда яшаймиз. Овқатимизни қилиб беришади. Айтмоқчи бўлганим, пулим еб-ичишга кетмайди. Топган-тутганимни уйга бериб, кам-кўстларини олиб бериб келаман.

    Кичкина ўғлим мени кўп соғинади. Кетаётганимни билиб энди қачон келасиз деб сўрайди. 15 кун ухлаб тур, яна келаман деб овутиб кетаман.

    Қисқа қилиб айтганда, ҳаётимдан миннатдорман. Аллоҳга шукр, тўрт мучалим соғ, оиламдагилар соғ-саломат, қўлимда ҳунарим бор. Ҳар доим фаолиятимда яхши инсонларга рўбарў қиляпти. Рисқимни териб, болаларимни боқиб юрибман. Худо менга қанча умр берган бўлса, шу умрни чиройли ва ҳалол яшашга ҳаракат қиламан.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Аввалги соядаги одамлар:

    • Бозорчи аёллар аёл эмасми? Бозорчи аёл ҳикояси
    • «Онамга қасд қилиб, ҳаётимни барбод қилдим». Адашган қиз ҳикояси
    • «Давлат идораларининг ҳадеб текширавериши ёқмайди». Этикдўз ҳикояси
    • «Аравакашлик қилиб, қизимни ТошМИда ўқитдим». Аравакаш амаки ҳикояси
    • «Тушимда марҳум эрим тинмай оловда ёнарди». Гулчи аёл ҳикояси
    • «Мусорга ташлаб юборилган 34 миллион сўмни топиб берганман». Чиқинди йиғувчи амаки ҳикояси
    • Моделлар бойларга жазман бўладими? Модель қиз ҳикояси
    • «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси
    • «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси
    • «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси
    • «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси
    • «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси
    • «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси
    • «Официантлар қўпол мижозларнинг овқатига тупуриб беришини эшитганман». Официант йигит ҳикояси
    • «Новвой бўлиб кўз нуримни йўқотяпман». Новвой йигит ҳикояси

    17.01.2020, 15:29   Изоҳ (0)   48414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.