Чирчиқда ўт олдириш жойида қолдирилган калит автомашинанинг олиб қочилишига сабаб бўлди, деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
12 январь куни тахминан соат 05:30 ларда номаълум шахс Чирчиқ қурилиш техникаси заводининг автотураргоҳида 30 ёшли З.А. томонидан қаровсиз қолдирилган Cobalt русумли автомашинанинг сигнализацияси йўқлиги ва ўт олдириш жойида калит қолдирилганлигидан фойдаланиб, орқа ён ойнасини синдириб, автомашинани номаълум томонга олиб қочган.
Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олиб қочилган автомашина ойналари синдирилган ҳолатда Бўстонлиқ туманидаги Тантана кўчасидан топилган. Шунингдек, ушбу жиноятни Сирдарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи вақтинчалик Чирчиқ шаҳрида яшаб келаётган 37 ёшли Э.Х. содир қилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда гумон қилинувчи тариқасида ушланган.
Ҳозирда Э.Х.га нисбатан айблов эълон қилиш ва эҳтиёт чора танлаш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)