• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин Россия қонунларини янги конституциясиз халқаро ҳуқуқдан устувор қилишни таклиф қилди. Лекин бундай қилиб бўлмайди

    Россия президенти Владимир Путин мамлакат парламентига йўллаган мурожаатномасида амалдаги конституцияга ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Айни вақтда Россия давлат раҳбари янги конституция қабул қилинишини хоҳламаётганини билдирди. Бироқ амалдаги конституция сақлаб қолинадиган бўлса, Путин илгари сурган таклифлардан бирини ҳаётга ҳеч қанақасига татбиқ этиб бўлмайди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Владимир Путин халқаро ҳуқуқ Россия қонунлари устидан тўлиқ устуворликка эга бўлмаслигини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди.

    Путин буни қандай тушунтирди?

    «Дарҳақиқат, мамлакат асосий қонунига бизнинг ҳуқуқий маконимизда Россия конституцияси устуворлигини тўғридан-тўғри кафолатлайдиган айрим ўзгартишларни киритиш вақти келди, деб ҳисоблайман.

    Бу нимани англатади? Бевосита қуйидагиларни англатади: халқаро қонунчилик ва келишувлар талаблари, шунингдек, халқаро органларнинг қарорлари Россия ҳудудида фақат инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари чекловини келтириб чиқармаса, бизнинг конституциямизга зид келмаса амал қилиши мумкин».

    Ҳозир халқаро ҳуқуқнинг устуворлиги Россия конституциясининг 15-моддаси 4-бандида ёзиб қўйилган.

    Россия конституциясидан иқтибос:

    Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принцип ва нормалари ва Россия Федерациясининг халқаро шартномалари унинг ҳуқуқий тизими таркибий қисми саналади. Агар Россия Федерациясининг халқаро шартномасида қонунда кўзда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

    Халқаро ҳуқуқ устуворлигини чеклови ҳақида ёзиб қўйиш учун, назарий жиҳатдан, ушбу модда бандларидан бирини ўзгартириш ёки янги бандни қўшиш керак.

    Муаммо шундаки, 15-модда Россия конституциясининг биринчи — «Конституциявий тузум асослари» бобига киради. Конституциянинг 135-моддаси эса биринчи, иккинчи ва тўққизинчи бобларга тузатишлар киритишни тўғридан-тўғри тақиқлайди. Ушбу боблар талабларини ўзгартириш учун амалдаги конституцияга тузатишлар киритиш эмас, балки янги конституцияни қабул қилиш керак. Яъни, Путиннинг ўзи тўғридан-тўғри қарши чиққан ишни қилиш керак.

    Путиннинг таклифлари охир-оқибат янги конституция қабул қилиниши билан якунланишини эса у томондан тилга олинган умумхалқ овоз бериши жараёни ҳам тасдиқлаши мумкин. Гап шундаки, конституцияга тузатишлар федерал конституциявий қонунлар билан киритилади, умумхалқ овоз бериши эса фақат янги асосий қонунни қабул қилиш учунгина зарур.

    Шу ўринда Путиннинг мурожаатномасидан иқтибос:

    «Шу билан бирга, таклиф қилинаётган янгиликлар сиёсий тизимнинг сезиларли ўзгаришига, ижро этувчи, қонун чиқарувчи, суд ҳокимиятларининг фаолиятига таъсир қилгани боис, Россия конституциясига киритиш таклиф қилинаётган барча тузатишлар тўплами бўйича мамлакат фуқаролари ўртасида умумхалқ овоз беришини ўтказиш ва якуний қарорни унинг натижаларидан келиб чиқиб қабул қилиш керак, деб ҳисоблайман».

    Бошқа томондан эса, Путиннинг «якуний қарор» овоз бериш жараёнидан сўнг қабул қилиниши ҳақидаги сўзларини овоз бериш ўзича ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди, деб талқин қилиш ҳам мумкин. Бироқ конституция бўйича бундай эмас: умумхалқ овоз бериши натижаларини бажариш шунчаки шарт.

    Демак, овоз бериш конституциядан ташқари жараён сифатида (масалан, интернетдаги сўровнома каби) ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатда тузатишлар конституцияга тузатиш киритиш тўғрисидаги қонун билан киритилади, биринчи бобни ўзгартириш тақиқи эса қандайдир «ифлос йўл» билан айланиб ўтилади: масалан, амалдаги бошқа бобларнинг бирортасига халқаро ҳуқуқ устуворлиги чекланиши ҳақида аниқлик киритувчи қўшимча қўшилади ёки бутунлай янги бир боб ёзилиши мумкин.

    Путин Россия парламентига мурожаатномасида яна нималар деганди?

    • Путиннинг Россия парламентига мурожаатномаси қисқача мазмуни
    • Путин Россия конституциясини қайта ёзишни таклиф қилди. Мана унинг таклифлари

    16.01.2020, 09:50   Изоҳ (0)   25342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Ироқдаги ИШИДга қарши операцияларни қайта бошлайди

    16.01.2020, 09:16

    Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Медведев бу ҳақда Путинга қандай хабар берганини томоша қилинг

    16.01.2020, 09:07

    Вакиллар палатаси Трампнинг импичментига оид ишни Сенатга йўналтирди

    16.01.2020, 08:55

    ОАВ: Инвесторлар захира активи сифатида олтинга эҳтиёж сезмай қўйди

    16.01.2020, 08:21

    Лос-Анжелесда самолёт шошилинч қўниш олдидан ёқилғисини ерга тўкиши оқибатида 60 киши жабрланди

    15.01.2020, 23:14

    Трамп: Биз Эрондаги тузумни ўзгартиришга уринаётганимиз йўқ

    15.01.2020, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.