Америкалик ҳарбийлар Ироқдаги ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларига қарши операцияларни ва Ироқ кучларини тайёрлашни қайтадан бошлайди, деб хабар қилади «Коммерсантъ».
АҚШдаги амалдорлардан бирининг айтишича, икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги айрим қўшма операциялар ҳозирда бошланган, бироқ олдингидек кўп эмас.
Ироқ Қуролли Кучларини қайта тайёрлаш бўйича ишларнинг деталлари ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
Яна бир амалдорнинг маълум қилишича, армия амалдорлари ироқликлар билан операцияларни қайта бошлашни муҳокама қилишмоқда, аммо бу музокараларда кимнинг аниқ иштирок этгани ва бу Ироқ ҳукумати томонидан тасдиқланганми ёки йўқми номаълум.
Аввалроқ Ироқ парламенти мамлакатда ИШИДга қарши курашаётган Америка ва коалицияга аъзо бошқа давлат қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишга овоз берганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)