Ўзбекистон олимпия терма жамоаси У23 Осиё Чемпионатининг 3-турида Жанубий Кореяга ютқазиб қўйди (1:2). Учрашувдан сўнг Ўзбекистон устози Любинко Друлович матбуот анжуманида қатнашди.
«Биз учун муҳим ўйин эди. Вазифа бажарилди. Лекин ўйин қийин кечди. Кореяликлар кучли босим қилди, ўйнашга қийналдик.
Ўйинлар оралиғи жуда кам. Тикланишга қийналдик ва бу нормал учраб турадиган муаммолар. Жанубий Корея тезкор гол урди ва режаларимиз бузилди. Муҳими асосий вазифа уддаланди.
Кучли жамоалар билан ўйинлар ҳар доим қийин кечади. Жанубий Кореяда 7 футболчи алмашди, улар эса куч йўқотмаганди. Бизда эса бир таркиб ўйнади. Нима бўлганда ҳам кейинги ўйинларда хатолар устида ишлаймиз.
Биз мағлуб бўлдик. Мақсадга қараб кетишда давом этяпмиз. Орзуларимиз сари интилишда давом этамиз. Ҳозир энди асосий ният ярим финалга чиқиб олиш», — дейди Друлович.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)