«Бенфика» ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандеш фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттиради. Бу ҳақда «шпорлар» расмий сайтида маълум қилинди.
Лондонликлар клуби 21 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан 18 ойга ижарага олган. Футболчи янги жамоасида 30-рақам остида ҳаракат қилади.
Аввалроқ «Тоттенҳэм» португалиялик футболчини 60 миллион еврога сотиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Жедсонга шунингдек, «Вест Ҳэм», «Вулверҳемтон», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби жамоалардан қизиқиш бор эди.
Футболчи жорий мавсум Португалия чемпионатида еттита ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)