• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Титандаги метан соҳилга қўниш. 14 январь – «Гюйгенс» зонди Сатурн йўлдоши Титанга қўнган кун

    2005 йилнинг 14 январь куни Европа космик агентлиги яратган «Гюйгенс» зонди Сатурннинг энг йирик йўлдоши бўлмиш Титан сиртига оҳиста қўнишга муваффақ бўлди. Бу қўниш ҳозирча Қуёш тизимидаги объектлар орасида энг олисдаги қўниш бўлиб, ташқи сайёралар ва йўлдошларга қўниш борасида ҳозирча инсониятнинг ягона натижасидир. «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов бу воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

    Сатурн – Қуёш тизимидаги энг таниқли сайёра бўлиб, унинг нафақат ҳалқаси борлиги, балки энг кўп табиий йўлдошга эгалиги билан ҳам бошқалардан ажралиб туради. Сатурннинг ҳозиргача 82 та табиий йўлдоши аниқланган (маълумот учун, Ернинг фақат бир дона табиий йўлдоши – Ой мавжуд). Ўша 82 та йўлдошдан энг каттаси ва муҳими Титан бўлиб, у бутун Қуёш тизимидаги йўлдошлар орасида катталиги бўйича иккинчи ўринда туради. Титаннинг энг муҳим жиҳати – у йўлдошлар ичида ўз атмосферасига эга бўлган ягона йўлдошдир. Қуёш тизимида фақат Ерда ва Титанда суюқликнинг айланма ҳаракати кузатилади. Яъни бунда суюқлик буғланиб, юқорига булутлар тарзида кўтарилиб, кейин бошқа жойга қор ва ёмғир тарзида ёғади ва дарёлар орқали яна, денгиз, океан ва кўлларга қайтади. Ерда бу суюқлик оддий сув бўлса, Титанда суюқ метан моддасидир. Айнан шу жиҳатлар туфайли Титан астрофизиклар учун энг қизиқарли ўрганиш объекти ҳисобланади. Олимлар Қуёш тизимида Ердан ташқарида мабодо бирор жойда ҳаёт мавжуд бўлса, бунга биринчи номзод албатта Титан бўлади деб ҳисоблайди.

    Титан.

    Титан.
    Фото: NASA

    Юқоридаги омилларни эътиборга олган ҳолда ташқи сайёралар тарафдаги биринчи ва ҳозирча ягона қўниш айнан Титанга амалга оширилгани бежиз эмас. Титанга томон йўлни «Гюйгенс» аппарати олис 1997 йилда бошланди. У NASA’га тегишли «Кассини» сайёралараро автомат станцияси бортида саёҳатга чиқди. Кассини аппарати Сатурнга 2004 йил сўнгида яқинлашди ва 25 декабрь куни «Гюйгенс» зонди «Кассини»дан ажралиб, Титан томонга йўл олди. 14 январь куни эса олимлар зондни ниҳоят Титанга қўндириш ишларини бошлади. Зонд Титан атмосфераси бўйлаб 2 соат 28 дақиқа мобайнида ичкарига тушиб борди ва қандайдир юмшоқ қатламли юзага оҳиста қўнди. Бу жуда улкан муҳандислик муваффақияти бўлиб, одамзот ўзидан миллиардлаб километр наридаги бегона объектга бу қадар аниқ қўнишни биринчи марта уддалади.

    «Гюйгенс» қўнган жой худди янги ёққан қор ёки нам тортиб қолган тупроққа ўхшаш тузилишга эга эди. Олимлар уни эҳтимолий метан денгизи ёки океанга келиб тушиши вариантини ҳам инобатга олиб ясаган бўлса-да (шу сабабли унинг конструксияси қайиққа ҳам ўхшаб кетади) ҳаммаси кутилганидан кўра яхшироқ бўлиб чиқди.

    Титан Сатурн фонида.

    Титан Сатурн фонида.
    Фото: NASA

    Сиртида −170 ℃ ҳарорат ва метан-этан дарёлари мавжуд бу объект космик аппаратларни қўндириш учун қулай зичликка эга атмосфераси билан ҳам аҳамиятлидир. Титан атмосфераси асосан азотдан иборат бўлиб, унинг зичлиги парашют очилиши ва оҳиста тушиб бора олиши учун етарли даражада экани ҳам аҳамиятлидир.

    Зонд.

    Зонд.
    Фото: NASA

    «Кассини» Титан сатҳида тушиб бориш жараёнида йўл-йўлакай унинг атмосфераси ҳақида ҳам муҳим маълумотлар йиғиб, Ерга узатиб борди. У атмосфера босими, кимёвий таркиби, шамоллари йўналиши ва албатта ҳарорати ҳақида ахборот узатди. Титан атмосферасида босим Ер атмосферасиникидан 1,5 баробар юқори эканини олимлар ўшанда билиб олган. Сиртдан 80 километр баландлик масофасида эса кучли шамол турганини ҳам аниқланган. Ва, албатта, датчиклар йиққан маълумотдан ташқари, «Кассини» фотокамераси Ерга кўплаб фотосуратларни жўнатган. Жами 350 суратдан иборат 500 мегабайт атрофидаги фото-ҳисобот «Гюйгенс»нинг ерлик олимларга юборган энг катта совғаси бўлди. Улар орқали биз Титан манзараси билан танишдик ва у ҳақиқатан ҳам суюқ дарё ва кўлларга эга ўзгача олам эканини билиб олдик. У юборган атроф манзарасида асосан тошлар кўринади. Бу тошлар ҳам Ердаги соҳилларда учрайдиган тошлар сингари суюқлик таъсирида шаклан сайқалланганлиги билиниб турибди. NASA 2017 йилда ўша фотосуратлар асосида Титанга қўниш жараёни акс этган видео ҳосил қилиб, тармоққа жойлаган эди. Ушбу ҳавола орқали сиз ҳам мазкур тарихий жараён қандай содир бўлганини кўришингиз мумкин.

    Ўшанда Титанга қўнишдан кейин Nature журнали дарҳол шов-шувли пресс-релизларга тўлиб кетганди. Айтиш жоизки, орадан 15 йил ўтган бўлса-да, «Гюйгенс»нинг ўша қисқа миссияси юборган маълумотлар ҳозирда ҳам йирик илмий ишлар учун материал сифатида ўрганилмоқда ва ҳали яна кўп йиллар мобайнида шундай бўлиб қолаверади. Чунки Титанга ва умуман Қуёш тизимининг ташқи объектларига яна шу сингари қўниш ҳали режалаштирилаётгани йўқ.

    P.S.: Аппарат бежиз «Гюйгенс» деб номланмаган. Бу Сатурннинг ҳалқаларини ва Титан йўлдошини кашф этган голланд олими Христиан Гюйгенс (1629–1695) шарафига қўйилган ном. «Кассини» эса Сатурн ҳалқалари тадқиқотчиси ва унинг Титандан кейинги яна тўртта табиий йўлдошини кашф қилган астроном Жованни Кассини шарафига номланган.

    14.01.2020, 15:29   Изоҳ (0)   85202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ХКСдаги космонавтлар Янги йил ва Рождествода дам оладиган бўлди

    31.12.2019, 22:12

    Халқаро космик станцияга парвози омадсиз бўлган Starliner кемаси 48 соат ичида Ерга қайтарилди

    20.12.2019, 23:54

    NASA Ҳиндистоннинг коинот қурилмаси Ойда қулаган ҳудудни суратга олди

    05.12.2019, 23:57

    Британия олимлари коинотдан келган сирли радиосигнални аниқлади

    02.12.2019, 23:31

    Илон Маск Марсда мустақил фаолият юритадиган манзил қуришга 20 йил кетишини тахмин қилди

    09.11.2019, 05:38

    Ерга йирик астероид яқинлашмоқда. У энг хавфли коинот объектлари рўйхатидан ўрин олган

    19.10.2019, 12:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.