Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан тумандаги 125-сонли мактаб-интернатнинг молиявий фаолияти ўрганилди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, мактаб-интернатнинг собиқ ғазначиси Қ.Н. ва бошқалар ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 278 нафар ходимнинг жами 117,8 миллион сўм иш ҳақини нақд шаклда олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юборган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотида.
Изоҳ (0)