Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаати жорий йилнинг 24 январида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, 21 январь, сешанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
«Kun.uz»нинг ёзишича, Олий Мажлисга мурожаат санаси ўзгариши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга биринчи мурожаати 2017 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтган эди. 2018 йилнинг 28 декабрида Шавкат Мирзиёев иккинчи марта парламентга мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)