• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларни табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларга байрам табриги йўллади. Табрик Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қуйида табрикнинг тўлиқ матни тақдим этилади.

    Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

    Қадрли юртдошлар!

    Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз аввало ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур, содиқ ўғлонларимизни, фидойи ота-боболаримизни, ҳақиқий ватанпарвар инсонларни шарафлаб, уларнинг шаънига энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

    Ана шундай ботир ва жонкуяр фарзандларни тарбиялаб вояга етказган ҳурматли ота-оналарга, ҳарбий хизматчиларимизга ўз муқаддас бурчини адо этишда ҳамиша тоғдек таянч бўлиб келаётган уларнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

    Армиямизнинг куч-қудрати ҳарбий хизматчилар билан бутун жамиятимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигида, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Мана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, ҳеч қандай ёвуз куч Ўзбекистон мустақиллигига, тинч ва осуда ҳаётимизга рахна сололмайди, бизни демократик ўзгаришлар йўлидан ортга қайтара олмайди.

    Муҳтарам дўстлар!

    Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч, эркин ва фаровон ҳаётининг мустаҳкам кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучлари ўтган 28 йилда ғоят мураккаб ва айни пайтда шонли шаклланиш йўлини босиб ўтди.

    Айниқса, кейинги йилларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланиб бормоқда.

    Минтақамизда очиқлик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойилларига асосланган янги сиёсатни амалга ошириш доирасида Қуролли Кучларимиз Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидаги ҳамкасблари билан яқин шериклик алоқаларини ўрнатди ва мустаҳкамламоқда. Сўнгги йилларда биз бир қатор қўшма ўқув машғулотларини биргаликда ўтказдик. Шунингдек, юқори даражадаги ҳарбий делегацияларнинг ташрифларини ташкил этдик, тезкор ва жанговар тайёргарлик борасида тажриба алмашдик.

    Бизнинг тобора кучайиб бораётган бундай ҳамкорлигимиз бугунги кунда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни, Марказий Осиё деб аталмиш умумий уйимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг муҳим омилига айланиб бормоқда.

    Дунёдаги энг юксак стандартлар даражасида ташкил этилган узлуксиз ҳарбий таълим тизими изчил ривожланмоқда. Ҳозирги пайтда янгитдан тузилган, моҳият эътибори билан ноёб бўлган Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти мамлакатимизнинг замонавий олий таълим муассасалари қаторидан муносиб жой эгаллади.

    Шу билан бирга, бошқарувнинг тезкор-стратегик бўғинида хизмат қиладиган офицер кадрларни тайёрлайдиган янги факультет ташкил этилди, Қуролли Кучлар академиясида қўшимча таълим инфратузилмалари фойдаланишга топширилди. Махсус вазифаларни бажарадиган бўлинмалар учун ҳарбий хизматчилар тайёрлайдиган ўқув марказини ташкил этиш жараёни ниҳоясига етказилмоқда.

    Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.

    Жанговар тайёргарликнинг модернизация қилинган, мослашувчан тизимини жорий этиш билан уйғун ҳолда, Қуролли Кучларнинг янги ташкилий тузилмага ўтказилиши миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва жанговар қобилиятини бир неча баробар оширди.

    Бугунги кунда бизнинг ҳарбийларимиз ўзларининг профессионал тайёргарлик даражаси бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатлар армияларининг ҳарбий хизматчиларидан асло қолишмаслигини сўзда эмас, амалда исботламоқда. Халқаро ҳарбий ўқув мусобақаларида, армиялар ўртасидаги ва спорт беллашувларида Ўзбекистон вакиллари ўзларининг маҳорати, руҳан бақувватлиги, ғалабага бўлган иродасини намоён этмоқда, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликларини яққол кўрсатмоқда.

    Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси бутун Ўзбекистон халқида, айниқса, ёшларимизда миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини, Ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотмоқда.

    Миллий армиямизни қурол-яроғ ва бошқа зарур воситалар билан таъминлашга қодир бўлган мудофаа-саноат комплексимизни янада ривожлантириш бўйича вазифалар босқичма-босқич ҳал қилинмоқда.

    Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи ва жанговар ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган корхонанинг модернизация қилингани ва техник қайта жиҳозлангани бунга яққол мисол бўла олади, уларда қайта ташкил этилган илмий-техник салоҳият эса мазкур тармоқларда илмий-ишлаб чиқариш кластерларини шакллантиришнинг асосига айланиб бормоқда.

    Иқтисодиётнинг тўлақонли мудофаа секторини шакллантириш бўйича амалга ошираётган ишларимиз яқин истиқболда нафақат миллий армиямизни қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, балки қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётини диверсификация қилиш имконини ҳам беради.

    Халқ ва армия ўртасида ишончли кўприкка айланган ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятида муайян ютуқлар кўзга ташланмоқда. Ушбу секторлар ташкил этилганидан буён «Халқ ва армия — бир тану бир жондир» деган шиор остида ҳарбий инфратузилмаларни модернизация қилиш ва тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

    Ҳарбий шаҳарчалар замонавий қиёфага эга бўлди, моддий таъминот хизматлари соҳасига аутсорсинг тизими жорий этилди. Ўтган уч йил давомида 8 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар оилаларини қулай ва шинам квартиралар билан таъминлаш учун 275 та кўп қаватли уй-жой барпо этилди, ҳарбий хизматчиларнинг аёллари учун қарийб 600 та янги иш ўрни яратилди, 1900 нафар ҳарбий пенсионер ишга жойлаштирилди.

    Армиямиз униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш борасидаги ишларга фаол киришганини алоҳида қайд этишни истардим. «Ватанпарвар» ва «Фахрийлар» сингари ташкилотлар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни янада кучайтириш ҳамда уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш бўйича ғоят зарур бўлган ишларни биргаликда давом эттиради, деб ишонаман.

    Шу ўринда Қуролли Кучлар фаолияти устидан фуқаролик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидламоқчиман. Бугунги кунда мамлакатимиз парламенти ўзининг кенгайтирилган ваколатлари доирасида «Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги қонун ва мудофаа соҳасидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини назорат қилмоқда. Ўтган йили Олий Мажлис Сенати томонидан Қуролли Кучларнинг қурилиши ва ривожланиши, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташига доир долзарб масалалар юзасидан ҳарбийлашган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг маърузалари бир неча бор эшитилганини таъкидлаш лозим.

    Қадрли юртдошлар!

    Жаҳондаги вазият шиддат билан ўзгариб, дунёнинг айрим минтақаларида аҳвол кескинлашиб, халқаро терроризм ва экстремизм хавфи ортиб бораётгани биздан халқаро ва минтақавий вазиятни ҳар томонлама таҳлил ва прогноз қилишни, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни кўришни талаб этмоқда.

    Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, қўшинларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, жанговар тайёргарликни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, Қуролли Кучларни энг янги қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш бўйича фаол олиб борилаётган ишларни изчил давом эттириш зарур.

    Биз юқори малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ўқув-тарбия жараёнларига илғор хорижий тажрибаларни, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда Қуролли Кучлар фахрийларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишга бундан буён ҳам биринчи даражали аҳамият қаратамиз.

    Ҳурматли дўстлар!

    Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари!

    Ушбу қутлуғ байрам кунларида ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш арафасида ўз ҳаёти эвазига дунё халқларининг озодлиги ва эркинлигини сақлаб қолишга эришган ғолиб аждодларимизга юксак ҳурмат ва эътибор кўрсатиш қанчалик муҳим эканини барчамиз ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этиб, бу борада катта амалий ишларни амалга оширмоқдамиз.

    Сиз, ҳурматли ҳарбий хизматчиларга — аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийларига Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар, куч-ғайрат, оилаларингизга эса янги — 2020 йилда файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилайман.

    Шавкат Мирзиёев,Ўзбекистон Республикаси Президенти,Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони

    14.01.2020, 20:48   Изоҳ (0)   20753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дизайнер Наримон Григоряннинг жасади ўзи ижарада яшайдиган уйдан топилган. Жиноят иши қўзғатилди

    14.01.2020, 20:26

    Марказий банк 250 млрд сўмлик облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдоларини ўтказди

    14.01.2020, 20:01

    Ўзбекистонда 15 январь куни ҳаво қуруқ ва совуқ бўлади

    14.01.2020, 19:45

    Тошкентда 4 яшар бола 5-қават панжарасига осилиб қолиб, сўнг қулади. Уни одамлар тутиб қолди (видео)

    14.01.2020, 19:17

    Тошкентга олиб келинган тез тиббий ёрдам учун 150 та Ford қайси маблағдан харид қилинди?

    14.01.2020, 19:03

    Чинозлик эркак хотинини пичоқлаб ўлдириб, сўнг ўзига ҳам пичоқ урди. Эркак тирик қолди

    14.01.2020, 18:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.