Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жинояти фош этилди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
Фуқаро К.Т. фуқаро V.П.нинг ишончига кириб, уни алдаб, отаси С.Т.га қарашли «С» фермер хўжалигига Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ажратилган 1,5 гектар ернинг 70 сотихини 380 минг долларга сотишни режалаштирган.
Аслида фермер хўжалигига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда мева сабзавотларини қуритиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари қуриш учун ажратилган ернинг бир қисми учун К.Т. 50 минг доллар пулни фирибгарлик йўли билан олганида ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан К.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Изоҳ (0)