Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда пора олди-бердиси билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Жарқўрғон туман агроинспекцияси ходимлари Т.Х. ва А.Б. фуқаро У.Т.нинг тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қўлда йиғилган Т-28 русумли тракторини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақами бериш эвазига ундан 1,7 миллион сўмни тамагирлик йўли билан хизмат хонасида олган вақтида жиноят устида ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман агроинспекция ходимлари Т.Х. ва А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Изоҳ (0)