Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан давлат харидларини амалга оширишда қонунийликни таъминлаш борасида терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “W” компанияси туман халқ таълими бўлимига қарашли мактабларга ҳужжатларда кўрсатилганидан бошқа, сифатсиз, қайта таъмирланган ички ва ташқи қурилмалар ўрнатилган 375 дона компьютер тўпламларини ўтказгани аниқланган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг қайд этишича, компания ўзининг ушбу хатти-ҳаракатлари билан 628,4 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан компания мансабдорларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)