Футбол бўйича Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган 11 январь, шанба кунги ўйинларнинг дастлабкиси ўз якунига етди.
«Кристал Пэлас» Лондон дербисида «Арсенал» билан баҳс юритди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг «канонирлар»нинг комбинациясини муваффақиятли якунлади.
54-дақиқада Жордан Айю ҳисобни тенглаштиришга эришди, унинг зарбасидан кейин тўп «Арсенал» футболчиси Давид Луизга тегиб дарвозадан ўрин олди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Обамеянг мезбонлар футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди, натижада ҳакам видеотакрорлардан сўнг габонлик футболчини четлатди.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Арсенал» 28 очко билан 10-ўринда қолди. «Пэлас» эса (29) 9-поғонада бормоқда.
АПЛ
22-тур баҳси
11 январь, шанба
«Кристал Пэлас» — «Арсенал» 1:1
Голлар: 0:1 — 12 Обамеянг, 1:1 — 54 Айю.«Кристал Пэлас»: Гуаита, Кейҳилл, Келли, Томкинс, Ридевалд, Маккарти, Майер (Тўсун, 68), Куяте, Макартур, Заа, Айю.
«Арсенал»: Лено, Давид Луиз, Колашинац, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Гендузи, 46), Жака, Ўзил (Мартинелли, 70), Пепе, Ляказетт (Нелсон, 90), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Пепе (44), Мэйтленд-Найлз (51), Маккарти (71), Томкинс (85), Ляказетт (90).
Четлатиш: Обамеянг (67).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)