Ўзбекистонлик футболчи Виталий Дэнисов «Рубин» клубини тарк этди.
Қозонликлар клуби расмий сайтида маълум қилинишича, томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилган.
Дэнисов 2019 йилнинг июнь ойида «Рубин» сафига келиб қўшилганди. 32 ёшли ҳимоячи Россия Премьер Лигаси жорий мавсумида 8 ўйин ўтказди. Шунингдек, Виталий мамлакат кубоги доирасидаги битта ўйинда ҳам иштирок этган.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолияти мобайнида «Днепр» (2007—2012), «Локомотив Москва» (2013—2019) ва «Крилья Советов» (2019) каби жамоаларда тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)