Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хорижий давлатларда иш билан таъминлаш эвазига фуқароларнинг 51 500 долларини қўлга киритган корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «И.Х.бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдор шахслари бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида иш билан таъминлаш эвазига жами 51 500 долларни қўлга киритиб, уларни иш билан таъминламасдан маблағларни ўзлаштириб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «И.Х.бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга телефон экспорт қилгани маълум бўлди
Дунё
Эрон янги атом электр станциясини қуришни бошлади
Спорт
ЖЧ—2022. Франция терма жамоаси Польшани енгиб, чорак финалга чиқди